Aллоҳга шукрки, сўнгги йилларда мамлакатимизда диний-маърифий соҳада улкан ислоҳотлар кечмоқда. Хусусан, давлатимизнинг бевосита кўмаги билан юртдошларимизнинг ҳаж ибодатларини ҳар қачонгидан ҳам юксак савияда ташкил етиш, улар учун муносиб қулайликларни яратиб бериш борасида тизимли ишлар қилинмоқда.

Бундан атиги олти-йетти йил аввал ҳаж квотаси 5200 тани ташкил етган бўлса, 2019-йилда бу рақам 7200 та, 2022-йилда еса 12 000 тага йетди. Жорий йилда мамлакатимиз фуқаролари учун умумий ҳаж квотаси 15 000 етиб белгиланди. Aлбатта, ҳаж квотасининг йилдан-йилга ошиб бориши ҳам юртимизда диний-маърифий йўналишда амалга оширилаётган ишлар кўлами нақадар кенглигидан дарак беради. 

Манба: “Янги Ўзбекистон” газетаси