Аввал хабар берганимиздек, айни кунларда зиёратчиларимизни муборак Ҳаж сафарига юбориш жараёни давом этмоқда. Бўлажак ҳожиларимиз яратилган шароитлардан мамнун бўлиб, ибодат ва дуоларни қилмоқдалар. Эътиборингизга 

 Эътиборингизга Макка шаҳрининг жанубий Азизия минтақасида жойлашган “Ar-Roshidiya” меҳмонхонаси ҳақида қисқа маълумот тақдим этамиз. Ушбу меҳмонхона Ҳарами шарифдан 5,5 километр узоқликда бўлиб, Каъбатуллоҳга 24 соат давомида замонавий автобус қатнови йўлга қўйилган. Бу ҳожиларимизга исталган вақтда ибодатларини Масжидул ҳаромда адо этиш имконини беради.

 Мазкур янги барпо этилган 16 қаватли меҳмонхонанинг фойелари кенг ва ёруғ бўлиб, ҳожиларимизга 40 та замонавий лифт хизмат кўрсатади. Меҳмонхонанинг 2300 дан зиёд тўрт кишилик хонаси 9 300 нафардан ортиқ ҳожини ўз бағрига олади.

 Бир вақтнинг ўзида 5 000 киши овқатланиши мумкин бўлган ошхонада зиёратчиларимизга уч маҳал тансиқ таомлар, сархил мевалар, ширинликлару шарбатлар тортиқ қилинмоқда.

 Меҳмонхонада тиббий марказ ва Ўзбекистон ишчи гуруҳи штаби ташкил этилган бўлиб, шифокор ва масъуллар 24 соат давомида узлуксиз зиёратчилар хизматида бўлмоқда.

Ўзбекистонлик зиёратчилар Мадина шаҳридан бирин-кетин Маккаи мукаррамага келиб жойлашаётган “Ar-Roshidiya”дан ташқари “Laba Darna”, “Abraj al-Dana”, “Ruba al-Hijaz” сингари меҳмонхоналар ҳақида ҳам келгусида маълумот берамиз.

 Сафар билан боғлиқ жараёнларни расмий саҳифаларимизда кузатиб боринг.

Дин ишлари бўйича қўмита
Ахборот хизмати