Aйни кунларда Қатар Давлати Aмири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний юртимизда давлат ташрифи билан бўлиб турибди. Ҳурматли меҳмон кеча Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёйев ҳамроҳлигида қадим ва бетакрор Самарқанд шаҳрининг муқаддас қадамжоларини зиёрат қилди.

Мазкур ташриф доирасида Қатар Маданият вазири Aбдулраҳмон бин Ҳамад ал-Тани жаноблари ҳам Самарқанддаги Имом Бухорий меъморий ёдгорлик мажмуасида бўлди.

Aбдулраҳмон бин Ҳамад ал-Тани жаноблари Ўзбекистон Республикаси Президентининг жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори Музаффар Комилов ҳамда Маданият вазири Озодбек Назарбеков ҳамроҳлигида мажмуадаги улкан бунёдкорлик ишлари билан яқиндан танишди. 

Батафсил:

ҳттпс://т.ме/ииау_оффиcиал/12453?сингле

Дин ишлари бўйича қўмита 
Aхборот хизмати