Бухоро вилоятида Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси,  Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ҳамда БМТ УНИCЕФ жамғармасининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда «Бола ҳуқуқлари» мавзусида семинар бўлиб ўтди.

Мазкур семинарда 100 га яқин диний соҳа вакиллари иштирок этди.

Таъкидлаш керакки, УНИCЕФ Ўзбекистонда 1994-йилдан  буён самарали фаолият юритиб келади. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош Ассамблеяси томонидан болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг асосий ҳаётий эҳтиёжларини қондиришга кўмаклашиш ва салоҳиятларини ҳар томонлама ривожлантириш масалалари УНИCЕФга тақдим этилган.

Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва БМТ УНИCЕФ жамғармасининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ўртасида, айнан, ушбу ёъналишларда ҳамкорлик алоқаларини ёълга қўйиш мақсадида Англашув Меморандуми имзоланган эди.

Мазкур семинар ҳам ушбу Меморандумда белгиланган ҳамкорлик доирасида ташкил этилмоқда.

Дин ишлари бўйича қўмита
Ахборот хизмати