2023 йил 1 май куни Ўзбекистон халқаро ислом академиясида Америка Қўшма Штатларидаги “Туркистон-Америка Уюшмаси” президенти Абдулла Хўжа билан  учрашув ташкил этилди.

Учрашувда Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Д.Махсудов меҳмонга сўнгги йилларда мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, хусусан, диний-маърифий соҳадаги янгиликлар ва ўзгаришлар ҳақида атрофлича маълумот берди.

Ўз навбатида, А.Хўжа Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотларни тўлиқ қўллаб-қувватлашини ҳамда сўнгги йилларда Ўзбекистон дунё ҳамжамиятига очилганини эътироф этди.

Суҳбат давомида, А.Хўжа диний бағрикенглик ва ушбу йўналишдаги фаолият самарадорлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Учрашув самимий ва дўстона руҳда ўтди.


Дин ишлари бўйича қўмита
Ахборот хизмати