Қадрли юртдошлар!

Дин ишлари бўйича қўмита раҳбарияти ва жамоаси барчангизни Рамазон ҳайити — Ийд ал-Фитр билан самимий муборакбод этади!

Бугунгидек тароватли ва фараҳбахш дамларда ҳар бир юртдошимизнинг хонадонига тинчлик-хотиржамлик, файзу барака тилаймиз.

Пок ниятли, бағрикенг, самимий ва олийжаноб юртдошларимизнинг оилаларини бахт ва қувонч, фаровонлик ҳеч қачон тарк этмасин!

Она юртимиз тинч, ҳаётимиз янада фаровон бўлсин!

Рамазон ҳайитингиз муборак бўлсин!

Дин ишлари бўйича қўмита жамоаси