Дин ишлари бўйича қўмита томонидан давлат ташкилотлари, кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда ёшлар иштирокида “Жаҳолатга қарши маърифат билан” мавзусида давра суҳбатлари ўтказилмоқда.

 Тадбирда екстремизм ва терроризм, гиёҳвандлик ва бошқа салбий иллатларнинг оқибатлари, ёшлар тарбияси, илм олиш, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик, ёшлар онгида ва қалбида мафкуравий, маънавий иммунитетни кучайтириш муҳим еканлиги таъкидланди.

Шунингдек, комил инсон ва соғлом авлодни тарбиялаш учун ғоявий бўшлиққа йўл қўймаслик, бузғунчи ёт ғояларни олдини олиш учун еса фақат ўқиш, илм ўрганиш жоизлиги давра суҳбатларида мисоллар билан тушунтириб берилди.

Дин ишлари бўйича қўмита Aхборот хизмати