Дин ишлари бўйича қўмита ходимлари томонидан маърифий тадбирларда иштирок этмоқдалар

Жорий йилнинг 18 ноябрь куни, соат 11.00 да Ўзбекистон Республикаси транспорт прокуратураси режасига асосан Тошкент темир йўл узели мажлислар залида “Диний экстремизм ва терроризмга қарши кураш ҳамда фуқарорлар ва ёшларни диний экстремистик ғоялар таъсирига тушиб қолишдан сақлаш” мавзусида семинар бўлиб ўтди. Тадбирда “Ўзбекистон темир йўллари” Акциядорлик жамияти хизматчилари ҳамда транспорт коллежи ўқувчиларидан иборат 240 нафар иштирокчи қатнашди.

  Тадбирни Ўзбекистон республикаси прокуратураси бўлиб бошлиғи Баҳром Назаров кириш сўзи билан очиб берди. Сўнгра Дин ишлари бўйича қўмита ходими Ж.Джураев маъруза билан чиқиш қилди.
Маърузада қуйидаги мавзулар ёритилди:
- экстремизм, ақидапарастлик, терроризм тушунчалари, “ҳижрат”, “жиҳод”, “шаҳидлик” ғояларининнг асл талқини ҳамда уларнинг экстремитик гуруҳлар томонидан нотўғри қўлланилишига илмий асосли ҳамда мисоллар орқали раддиялар;
- ҳозирги кунда бутун дунёда фаоллашган, хусусан Яқин Шарқ минтақасида тинчликка таҳдид солаётган турли террорчи гуруҳ ва оқимлар, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ва асл илдизлари, улар томонидан амалга оширилаётган жиноятларни очиб берувчи ва кирдикорларини фош этувчи маълумотлар;

- террорчи гуруҳлар ўз сафларига инсонларни жалб қилишда фойдаланаётган усуллар, интернет тармоғи, ижтимоий тармоқлар, мобил алоқа воситалари иловаларида ДЭО ғояларини тарғиб қилувчи материалларни сақлаш ва тарқатишнинг оқибатлари;
- тинчлик неъматининг қадрига етиш, шукронлалик ва бу йўлда бирдамлик асосида бор имконият билан ҳаракат қилиш.
Мавзу слайд орқали тушунтириб берилди. Тадбирда ДЭОларнинг асл қиёфасини фош этувчи ва улар томонидан бўлаётган таҳдиддан огоҳлантирувчи ҳужжатли фильм намойиш этилди.
Иштирокчилар мавзуга диққат билан ёндашдилар, учрашув мазмунли ва қизиқарли ўтди.

Дин ишлари бўйича қўмита
Ахборот хизмати