Қўмита раисининг функционал вазифалари

 

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ диний масалаларни ҳал қилишда ягона сиёсатни амалга оширишни таъминлайди;

давлат органларининг республика ҳудудида жойлашган диний ташкилотлар билан ўзаро алоқаси ва ҳамкорлигини таъминлаш чораларини кўради;

давлат сиёсатида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган диний ташкилотлар манфаатларини акс эттириш таъминлайди;

давлат органларининг диний ташкилотлар билан ўзаро муносабатларини мувофиқлаштириш ҳамда виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг ижроси устидан назоратни амалга ошириш бўйича вазифаларни амалга оширади;

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг топшириғига кўра, виждон эркинлигига ва диний ташкилотлар фаолиятига тааллуқли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда қатнашади;

республика доирасида ва чет элларда диний ташкилотлар ўртасида алоқалар ўрнатилишини ташкил қилиш бўйича ишларни амалга оширади;

қўмитанинг низоми ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга асосан бошқа вазифаларни бажаради;

қўмита фаолиятига якка бошчилик асосида умумий раҳбарлик қилади ҳамда қўмитага юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

раис ўринбосари ва бўлим бошлиқларининг ваколатларини, қўмита фаолиятининг алоҳида йўналишлари юзасидан шахсий жавобгарлиги даражасини белгилайди;

зарурат бўлганда, қўмита марказий аппарати ходимларининг белгиланган чекланган умумий сони ва иш ҳақи фонди доирасида тасдиқланган тузилмага ўзгартиришлар киритади ва штатлар жадвалини тасдиқлайди;

ўз ваколати доирасида қўмита тизими ходимлари бажариши мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва фармойишлар беради;

қўмита марказий аппарат бўлинмалари тўғрисидаги намунавий низомларни белгиланган тартибда тасдиқлайди;

қўмита марказий аппарати бўлим бошлиқлари ҳамда масъул ходимларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.

Раис мазкур вазифаларни ўз ўринбосари, қўмита аппарати бўлим бошлиқлари ҳамда бошқа масъул ходимлар орқали амалга оширади.