Республикадаги ислом дини билан боғлиқ зиёратгоҳ ва қадамжолар

Зиёратгоҳ ва қадамжо номи

Зиёратгоҳ ва қадамжо жойлашган манзил

Зиёратгоҳ ва қадамжо ҳақида қисқача маълумот

ТОШКЕНТ ШАҲРИ

"Ҳазрати Имом" мажмуаси

Олмазор тумани, Қорасарой кўчаси,

47-уй

Меъморий мажмуа (XVI-XX асрлар барпо этилган) Абу Бакр Муҳаммад ибн Али Исмоил Қаффол Шоший ал-Кабир (903—976) - шофиъийлик мазҳабининг етакчи олимларидан бири, муҳаддис, фақиҳ, тилшунос, шоир қабри атрофида шаклланган. Қабр ва унинг атрофида вужудга келган қабристон ва меъморий ёдгорлик мажмуаси Ҳазрати имом номи билан аталади. Мажмуа таркибида Қаффол Шоший мақбараси, Барақхон ва Мўйи Муборак мадрасалари, Намозгоҳ ва Тилла Шайх масжидлари мавжуд.

"Шайх Зайниддин бобо" зиёратгоҳи

Шайхонтоҳур тумани, Уйғур кўчаси, 372

XVI аср барпо этилган бўлсада, ёнма-ён VIII-IX асрга тегишли обсерватория мавжуд. Шайх Зайниддин суҳравардия тариқати асосчиси Шаҳобуддин Суҳравардийнинг тўртинчи ўғли, Тошкент шаҳрининг тўртта буюк ҳомийсидан бири ҳисобланади. Тошкент шаҳрига мўғуллар босқинидан кейин келгани манбаларда келтирилади

"Шайх Ҳованд Тоҳур" мажмуаси

Шайҳонтоҳур тумани, А.Қодирий кўчаси

Мажмуа Шайх Ҳованд Тоҳур (XIV аср), Қалдирғочбий мақбараси (XVI аср), Юнусхон мақбараси (XV аср), Мадамин Ғози уйи (XX аср) 4 ансамблдан иборат. Шайх Ҳованд Тоҳур шарафига унинг набираси Хожа Аҳрор Валий томонидан барпо этилган. Шайх Ҳованд Тоҳур илоҳиёт ва тасаввуф илмининг йирик намояндаларидан бири. Ота томонидан 18 авлодда II-халифа Умар ибн Хаттобга боғланади. Шайх Ҳованд Тоҳур мақбараси Тошкент шаҳрининг энг қадимги ислом меъморий биноларидан саналади.  

"Юнусхон" мақбараси

Шайҳонтоҳур тумани, А.Қодирий кўчаси

Юнусхон мақбараси (XV аср) – "Шайх Ҳованд Тоҳур" мажмуаси таркибига киради. Юнусхон 1485-87 йиллар Тошкент шаҳар ҳокими бўлган. Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг она тарафидан бобоси. Мақбара Юнусхоннинг ўғли Аҳмадхон томонидан қурилган.

"Қалдирғочбий" (Тўлабий) мақбараси

Шайҳонтоҳур тумани, А.Қодирий кўчаси

"Шайх Ҳованд Тоҳур" мажмуаси таркибига кирувчи (XV аср) меъморий ёдгорлик. Тўлабий қозоқ миллатининг таниқли шахсларидан бири бўлиб, қози сифатида танилган. "Жети Жарги" қонунлар тўпламини тузишда муаллифлардан бири. Шайх Хованд Тоҳурни устоз ва маънавий пири сифатида эътироф этган.

"Сузук ота" мажмуаси

Шайхонтохур тумани, Сузук ота кўчаси, 48

Сузук ота (Мустафоқул) – Яссавия тариқати асосчиси Аҳмад Яссавийнинг набираси. Мақбара (XVI аср) барпо этилган. Ўзбекистон Президенти Ш.Мирзиёев ташаббуси билан 2019 йил мажмуа таркибида қайта барпо этилди. Сузук ота хунарманд ва усталар пири ва тасаввуф шайхи сифатида машҳур.

"Хўжа Алламбардор" зиёратгоҳи

Шайхонтоҳур тумани, Камолон қабристони

Мақбара ислом дини арбобларидан Хўжа Абдул Азиз Аламбардор номи б-н боғлик. IX аср, дарвозахона, мақбара, чиллахона ва масжиддан иборат. Хўжа Аламбардор - Мовароуннаҳрда ислом динини тарғиб ва ташвиқ қилган зотлардан бири. Имом Абу Бакр Муҳаммад Қаффол Шоший (903-976)нинг сафдоши, аламбардор (байрокдор, динни байроқ қилиб кўтариб, ташвиқ этувчи) номи б-н танилган. Ислом фотихдари Чоч (Шош, ҳоз. Тошкент)га келганида лашкарнинг байроқ кўтарувчиси -аламбардори Абдул Азиз Самарқанд дарвоза ташқарисига ислом туғини қадаган. Ўша жой ҳозир Хўжа Аламбардор қабристонининг ўртаси бўлиб, кейинроқ бу ерда сағана қурилган. Мақбара бир неча марта қайта тикланган. Ичида ўша вақтда қўйилган ислом байроғи туғи ҳамон сақланади. Туғда "Аллоҳ" ва "Муҳаммад" сўзлари ёзилган.

"Хайрободий" зиёратгоҳи

Чилонзор тумани, Қатортол кўчаси

Машҳур олим ва шоир мавлоно Хайрободий эшон номи билан боғлиқ. XVII аср. Хайробод Эшон мақбараси ва масжиддан иборат. Мавлоно Хайрободийнинг авлодлари ҳозир Тошкент шаҳрида истиқомат қилади. Унинг “Куллиёт” асари чоп этилган

"Чўпон ота" зиёратгоҳи

Учтепа тумани,
13-даҳа, "Чўпон ота" МФЙ

Чўпон ота – гумбазли дарвозахона ва мақбара (XV), масжид (XIX) дан иборат. Чўпонлар ҳомийси Чўпонота шахсига атаб Мирзо Улуғбек томонидан қурилган деб тахмин қилинади. Мақбара ва масжиддан иборат

"Саид Ваққос ота" зиёратгоҳи

Учтепа тумани, Уйғур кўчаси,  592

Саид Ваққос ота XIII-XIV асрда яшаб ўтган. Қассоблик касби билан шуғулланган. Тариқат пешвоси. Мажмуа 1980-1982 йилларда қурилган ва 2011 йил қайта таъмирланган

"Қўйлиқ ота" зиёратгоҳи

Миробод тумани, Фарғона йўли кўчаси

Қўйлиқ ота - Ҳофиз шайх Қўйлиқий бўлиб, самарқандлик ҳазрати Нўғай ота авлодларидан, яъни азиз шайхлар сулоласидандир. У Амир Имомқули Баҳодирхон даврида Самарқандда бош имом бўлган. Мутасаввиф олим, яссавия тариқати олимларидан. XV-XVII аср мақбара ва масжидидан иборат.

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ

"Зангиота" ёдгорлик мажмуаси

Зангиота тумани, Зангиота МФЙ

Занги ота, асл исми Ойхўжа ибн Тошхўжа (? - 1258) - авлиё, ҳаким. Аҳмад Яссавийнинг устози Арслонбоб эшоннинг авлоди (авараси). Тасаввуф шайхи ва шоир. Занги ота Ҳаким ота (Сулаймон Боқирғоний) пиридан диний билимларни олиб, шу б-н бирга мустақил ақд ва илм олган. Қабристон ичида Анбар она мақбараси ҳам мавжуд.

ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ

“Хўжаи Сероб ота” (Мавлоно Муҳаммад Пешоғарий) зиёратгоҳи

Зомин тумани, Навоий МФЙ, Бош Пешағор қишлоғи

“Хўжаи Сероб ота” зиёратгоҳида “Хўжаи Сероб” масжиди жойлашган. 1321 йилда туғилган Муҳаммад Пешағорий ушбу ерда қўним топган ва Хўжаи Серов – сув бошининг эгаси тахаллусини олган. Бу кишининг силсиласи Абу Бакр Қаффол Шошийга бориб тақалади.

“Саъд ибн Абу Ваққос” зиёратгоҳи

Ғаллаорол тумани,

Авлиё ҚФЙ

Зиёратгоҳ икки қисмдан иборат. Зиёратгоҳнинг юқори қисми – кўлбўйида булоқ ва дам олиш зонаси ҳамда пастки қисмда масжид ва хилхона мавжуд. Саъд инб Ваққос Макка ашрофларидан бирининг ўғли бўлиб, 16-ҳижрий йили Халифа Умар ибн Хаттобнинг Эрон ва Мовароуннаҳрга юборган қўшинига йўлбошчи этиб тайинланган. Ҳозирги Айлиё қишлоғи яқинида бўлиб ўтган жангда яраланиб, синчилоғи узилиб тушади. Натижада, саркарданинг синчилоғи ушбу жойда дафн этилади ва хонақоҳ барпо этилади.

Мавлоно Грекушоҳ (Мавлоно Шариф)

Фориш тумани, М.Оролов х. Гараша қишлоғи

Мавлоно Грекушоҳ Аҳмад Яссавийнинг шогирди бўлиб, динни ёйиш мақсадида ушбу манзилга жўнатилган. Ушбу ҳудудда “Гараша” қабристони ҳамда “Мавлоно Грекушоҳ” жоме масжиди жойлашган

“Чанговул ота” зиёратгоҳи

Янгиобод тумани, Ҳавотоғ МФЙ, Чанговул қишлоғи

“Чанговул ота” зиёратгоҳи ислом оламида машҳур дин пешволаридан бири Хўжа Юсуф Ҳамадонийнинг қадами етган жой сифатида улуғланади. Рамзий қабр устига икки хонали хонақоҳ барпо қилинган.

САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ

“Шоҳи Зинда” ёдгорлик мажмуаси

Самарқанд шаҳар, Шоҳи Зинда кўча, 39-уй

Қусам ибн Аббос, ибн Абдулмутталиб ибн Хошим ал-Қурайший (тахм. 624-677) – саҳобанинг қабрлари мавжуд. Муҳаммад (сав)нинг амакиваччалари. Отаси - Аббос ибн Абдулмутталиб - Расулуллоҳ (ас)нинг амакилари. Онаси - Расулуллоҳ (ас)нинг завжаларидан бўлган Маймунанинг синглисидир. Ҳазрат Қусам Пайғамбар (ас) вафот этганларидан сўнг ул зотни ювганлардан биридир.Халқаро миқёсда нуфузга эга қадимий зиёратгоҳ

“Имом Мотуридий” зиёратгоҳи

Самарқанд шаҳар, Ғиждувон кўчаси, 4-уй

Мотуридий, Абу Мансур ал-Мотуридий (тўлиқ номи Абу Мансур Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Маҳмуд ал-Ҳанафий ал-Мотуридий ас-Самарқандий; 870-944) - буюк имом, фиқҳ олими, калом илмининг мотуридийлик оқими асосчиси. "Имом ал-худо", "Имом ал-мутакаллимон" ("Ҳидоят йўли имоми", "мутакаллимлар имоми") номлари б-н улуғланган.

“Бурҳониддин Марғиноний” зиёратгоҳи

Самарқанд шаҳар, Ғиждувон кўчаси

Имом Мотрудий зиёратгоҳи таркибидаги рамзий қабр.

“Хожа Дониёр” мажмуаси

Самарқанд шаҳар, Тошкент йўли, 7–уй

Хўжа Дониёр - Дониёр, Даниил, Даниел – мусулмон, христиан ва яҳудий динларидаги пайғамбар. Амир Темур (1397-1404 йиллар ) Кичик Осиёга етти йиллик юриши вақтида Суза шаҳридаги авлиё Дониёрнинг табаррук қўнимгоҳидан бир қисм ҳокини Самарқандга олиб келган.

“Амир Темур” мақбараси

Самарқанд шаҳар, Оқсарой кўчаси, 1-уй

Дунё цивилизацияси тарихидаги буюк саркарда давлат арбоби

“Хожа Аҳрор Валий” зиёратгоҳи

Самарқанд шаҳар, Хожа Аҳрор Валий кўчаси

Хожа Аҳрор (1404-1490) - шайх, муршид, аллома, нақшбандия тариқатининг етук намояндаси ва раҳнамоларидан.

“Абу Лайс Самарқандий” зиёратгоҳи

Самарқанд шаҳар, Вобкент кўчаси

Абу Лайс Самарқандий (Абу Лайс Наср ибн Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Иброҳим ас-Самарқандий (? - 1003) - фақиҳ, муфассир. "ал-Фақиҳ" ва "Имомул-Худо" номлари б-н танилган. Самарқанд шайхулисломи. Ҳикматли сўзлари б-н ислом оламида шуҳрат қозонган.

“Имом Бухорий” мажмуаси

Пойариқ тумани, Хартанг қишлоғи

Имом ал-Бухорий (Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил ал-Бухорий) (810, Бухоро — 870, Самарканд яқинадаги Хартанг қишлоғи) - ислом оламининг йирик мутафаккири, буюк муҳаддис. Муҳаддислар имоми, ҳадис илмининг султони.

“Имом Фахриддин Розий” зиёратгоҳи

Тайлоқ тумани, Жумабозор қишлоғи

Фахриддин Розий (1148-1210) - Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Умар ибн Ҳусайн ибн Ҳасан ибн Али Фахриддин Розий файласуф, мантиқшунос, ислом динини мукаммал ўрганган олим, тилшунос ва табиб. Аллома 146 номдаги илмий асарлар муаллифи.

“Имом Доримий” зиёратгоҳи

Тайлоқ тумани, Искандарий қишлоғи

Имом Доримий (Абу Муҳаммад Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ибн Баҳром ибн Абдуссамад ад-Доримий ал-Ҳофиз ас-Самарқандий 794-869) - муҳаддис, муфассир, фиқҳшунос, Имом ал-Бухорий устози.

"Махдуми Аъзам" зиёратгоҳи

Оқдарё туман

Даҳбед маҳалласи

Нақшбандия тариқати шайхларидан (1463/64-1542) Саййид Аҳмад Хожаги ибн Саййид Жалолиддин Косоний Даҳбедий "Махдуми Аъзам", яъни "Улуғ Махдум" номи билан машҳур. Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг замондоши ва маслакдоши.

“Абдулла Ансорий” зиёратгоҳи

Оқдарё тумани, Янгиқўрғон маҳалласи

Хожа Абдуллоҳ Ансорий - тасаввуфнинг йирик намояндаси (1006-1049) “Пири Ҳирот” лақаби билан машҳур. Насаби ансорларга тақалгани учун “Ансорий” лақабини олган. Шайхулислом, пир ва шоир.

“Шайх Худойдод Вали” зиёратгоҳи

Жомбой тумани, Бозоров ж/х, Ғазира қишлоғи

Шайх Худойдоди Вали Яссавия тариқатининг етук намоёндаларидан бири, ғазаллари билан ўзбек адабиёти ривожига муносиб ҳисса қўшган мутасаввуф шоир ва олим.

“Хўжа Хофиз Меросий” зиёратгоҳи

Булунғур тумани, Эрганакли МФЙ

Хўжа Хофиз Меросий (XV) тариқат олими, Убайдуллохон даврида бош муфтий ва фақиҳ.

“Шайх Саид Нуриддин ҳожи” зиёратгоҳи

Пайариқ тумани, Бошқўрғон МФЙ

Мавлоно Шайх Саид Хўжа Нуриддин (XV) нақшбандия хожагон тариқати намояндаси, мутасаввуф олим. Хожа Аҳрор Валийнинг шогирди.

“Соғиш ота” (Соғаржий) зиёратгоҳи

Пайариқ тумани, Маданият МФЙ

Абу Назр Соғаржий (Муҳаммад ибн Ҳотам ибн Саъид Соғаржий Сўғдий) ҳадис олими ва муфассир.

“Чор-чинор” зиратгоҳи

Самарқанд вилояти,

Ургут шахри

Саййид Валихонтўра Ургутий

Саййид Валихонтўра номлари билан тилга олинган мазкур шахс Бухоро амирлигида “Ҳазрати Эшон Ургутий” номи билан машҳур бўлган. Нақшбандия тариқатининг кўзга кўринган намояндаларидан бўлган. Бу зот 1334/1916 йилда вафот этиб, Ургутнинг Чор-Чинор қабристонида дафн қилинган. Бу макон бугунги кунда катта зиёратгоҳга айланган.
Ушбу манзилда айни пайтда шифобахш табиий булоқ мавжуд бўлиб, булоқнинг зилол суви минг дардга даво ҳисобланади. Юртбошимиз табаббуслари билан катта бунёдкорлик ишлари бошлаб юборилган.

ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ

“Абу Убайда ибн ал-Жарроҳ” ёдгорлик мажмуи

Қарши шаҳар, Жайхун кўчаси

Абу Убайда Омир ибн Абдуллоҳ ибн ал-Жарроҳ ибн Ҳилол, машҳур саҳобалардан. Маккалик илк мусулмонлар қатори Исломга кирган. У Қурайш қабиласининг Бани Фихр уруғидан бўлиб, сулоласи еттинчи отада  Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сулолалари билан бирлашади. Аввал Ҳабашистонга, кейин Мадинага кўчганлардан. Тириклигида жаннат башорати берилган ўн саодатманд саҳобийнинг бири, яъни Ашараи Мубашшарадан. Пайғамбар билан барча юришларда қатнашган. 18 (милодий 639) йили Иорданияда вафот этган, қабри Амё қишлоғида. 14-асрга оид тарихий ёдгорлик. Абу-Убайда ибн Жарроҳ (р.а.)нинг рамзий қабри мавжуд.

Абу Муин Насафий зиёратгоҳи

Қарши тумани, “Ковчин” МФЙ

Абу Муин Насафий - Абу Мансур Мотуридий мактабининг атоқли намояндаларидан бири, калом илми олими. XII аср зиёратгоҳи.

“Шайх Шиблий” зиёратгоҳи

Қарши тумани, “Нукрабод” МФЙ

18-асрга оид тарихий ёдгорлик. Зиёратгоҳда Шайх Абу Бакр Муҳаммад ибн Ҳалаб Шиблийнинг рамзий қабри мавжуд. Абубакр Шиблий (859-946) ўз даврининг кўзга кўринган уламоларидан бўлган. У аввал Мансур Халложнинг (858-922) шогирди бўлган. Кейин Жунайд Бағдодий (вафоти 911) қўлида таълим олган. Мутасаввуф олим.

“Султон Мир Хайдар” ёдгорлик мажмуаси

Касби тумани, “Касби” МФЙ

Султон Мир Хайдар (1275-1366) - асл исми Хожа Шамсиддин ибн Шайх Жамолиддин. Ҳадис, фиқҳ ва тасаввуф илми олими. Амир Темур томонидан мақбара бино этилган. XIV асрга оид тарихий ёдгорлик. Зиёратгоҳда Султон Мир Ҳайдарнинг қабри мавжуд.

“Ҳазрати Башир” зиёратгоҳи

Китоб тумани, Башир МФЙ

Ҳазрати Султон Саид Аҳмад Башир (1368 – 1464). Яссавия тариқати шайхи. “Мири Ҳақиқат” номи билан танилган. Башир қишлоғи Ниёзтепада дафн этилган.

“Қусам ота” зиёратгоҳи

Косон тумани, Пудина қишлоғи

Яссавия тариқатининг Қашқадарё воҳасидаги маркази сифатида эътироф этилган. IX-XIX-асрларга оидга оид тарихий ёдгорлик. Зиёратгоҳда Қусам Шайхнинг қабри мавжуд. Қусам ота яссавия тариқатининг шайхи ва Баҳоуддин Нақшбанднинг устози бўлгани ҳақидаги ривоятлар мавжуд. Йирик мажмуада бир нечта қабр тошлари бўлиб XIV-XV асрларга тааллуқли.

“Мирижанда ота” ёдгорлик мажмуаси

Ғузор тумани, Гулшан МФЙ

11-12-асрларга оид тарихий ёдгорлик. Тарихга “Мирижанда” номи билан кирган Шаҳобуддин Умар Суҳравардий ва унга яқин кишиларнинг қабрлари жойлашган. У суҳравардия тариқати асосчиси. Олимнинг “Аворифу-л-маориф” номли асари машҳур бўлиб, бир неча асрлар давомида суфийлар орасида дастуруламал бўлган. Ҳатто “Суҳравардийнинг “Авориф” асарини ўқимаган суфий суфий эмас”, деган фикр шаклланган. Мири Жанда Тошкент шаҳрининг Кўкча даҳасида қабри жойлашган Шайх Зайниддиннинг отасидир.

“Ҳазрати Муборак Марвазий” зиёратгоҳи

Муборак тумани, Муборак қишлоғи

Абдуллоҳ ибн Муборак ибн Возиҳ Марвазий Мовароуннаҳрда тафсир илмининг вужудга келишига сабабчи бўлган буюк муҳаддис ва муфассир олимлардан бири саналади. Мовароуннаҳрга тафсир илмининг кириб келишида буюк ватандошимиз Абдуллоҳ ибн Муборак Марвазийнинг ўрни беқиёс. У Ўрта Осиёда яшаб ўтган илк муҳаддис ва муфассирлардан саналади. У дастлабки илмни ҳанафий мазҳабининг асосчиси бўлган Абу Ҳанифа (р.а) дан олди. Шунингдек, тобиийлардан Рабиъ ибн Анас ибн Зиёд Бакрий (р.а.) ҳам унга таълим берган. Абдуллоҳ ибн Муборак Марвазий нафақат муҳаддис ва муфассир олим, балки шеъриятда ҳам қалам тебратиб, инсонларни ҳидоятга, ватанпарварликка ҳамда одоб-ахлоққа даъват этган ва инсонийлик нафосатини улуғлаган. Унинг “Китоб аз-зуҳд вар-рақоиқ” асари илм аҳли орасида машҳур асарлардан бири саналади. У биринчилардан бўлиб ҳадисларни китоб шаклига келтирган олимдир.

“Лангар ота” зиёратгоҳи

Қамаши тумани, Лангар қишлоғи

XV-XVI асрлар. Мақбарада «Лангар ота» номи билан танилган Шайх Муҳаммад Содиқ (1460-1545), отаси шайх Абул Ҳасан ва авлодлари дафн этилган. Мақбарада Амир Темур авлодидан бўлган исми кўрсатилмаган шаҳзоданинг ҳам қабри тоши мавжуд.15-16 асрга оид тарихий ёдгорлик. Лангар отанинг қабри мавжуд

“Дорус – Саодат” мажмуаси

Шаҳрисабз тумани, Ҳовуз Мардон кўчаси

14-асрга оид тарихий ёдгорлик. Амир Темурнинг катта ўғли Жаҳонгир Мирзонинг қабри, Амир Темур ер ости даҳмаси мавжуд

“Дорут – Тиловат” мажмуаси

Шаҳарсабз тумани, Ипак йўли кўчаси

14-асрга оид тарихий ёдгорлик. Амир Темурнинг отаси Тарағай Баходир ва пири Шайх Шамсиддин Кулолниг қабри мавжуд. Мажмуада Гумбази Саидон мақбараси ҳам бор

“Хўжа Имконагий” зиёратгоҳи

Китоб тумани, Севаз МФЙ

Мавлоно Дарвеш Муҳаммаднинг қабри мавжуд. 15-16-асрларга оид тарихий ёдгорлик

“Оқ сув” (Хўжа Испароз) зиёратгоҳи

Китоб тумани,

Севаз МФЙ

Хўжаиспароз қишлоғида жойлашган Оқсув зиёратгоҳи донишманд авлиё Шайх Шамсиддин Парранда (1290-1370) номи билан боғлиқ

“Хўжа Неъматилло” зиёратгоҳи

Китоб тумани,

Муғил МФЙ

13-14-асрларга оид тарихий қадамжо. Зиёратгоҳда Шоҳ Саид Неъматулло ибн Абдулло ибни Абдураҳмоннинг қабри мавжуд

“Қабри Охунд” зиёратгоҳи

Китоб тумани, Пахтакор МФЙ

18-асрга оид тарихий ёдгорлик. Абу Бакр Китобийнинг қабри

“Шайх Шамсиддин Кулол” зиёратгоҳи

Китоб тумани, Хўжа Испорос қишлоғи

15-асрга оид тарихий қадамжо. Зиёратгоҳда Шайх Шамсиддин (Парранда, Кулол) қабри мавжуд

“Имом Абу Юсуф” зиёратгохи

Яккабоғ тумани, Имом Ёқуб қишлоғи

Зиёратгоҳ 8-асрга оид тарихий ёдгорлик. Имом Абу Юсуфнинг қабри мавжуд.

СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ

“Ҳаким ат-Термизий” ёдгорлик мажмуаси

Термиз тумани, Қахрамон МФЙ

Термизий ал-Ҳаким, Ҳаким Термизий (Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Али ат-Термизий) (9-а. охирида вафот этган) - суфийликнинг йирик вакили. Термизий 80 га яқин асар муаллифи. Уларда жон, унинг ҳолатлари ва ҳаракатлари, инсоннинг ўзини такомиллаштириши, тубан туғма ҳирс-туйғуларини жиловлаб, ўз-ўзини поклаши зарурлиги ҳакдцаги фикрлар баён этилган, бу эса, кейинги даврларда яшаган суфийларга кучли таъсир ўтказган. Термизий фикрича, акл-заковат ўзлаштира оладиган энг олий билим - маърифат ёки ҳикматдир, бу - инсон қалбини ёритувчи "илоҳий нур"дир. Илм-фаннинг турли соҳаларида машҳур бўлгани учун замондошлари Термизийни "ал-Ҳаким" деб улуғлашган.

“Самандар Термизий” зиёратгоҳи

Жарқўрғон тумани, Хўжа қишлоқ МФЙ

Самандар Термизий Муҳаммад ибн Бақо (1638-1740) — тарихчи олим ва шоир, уламо ва давлат арбоби. Термиз саййидлари оиласида туғилган. Дастлаб Нарпайда қозилик қилган (1660— 62). Сўнгра Шарқ ва Ғарб мамлакатлари, жумладан, Ҳиндистонда дарвеш сифатида яшаган. 1670 й.ларда Бухорога қайтиб, Аштархонийлардан Абдулазизхон саройида тарихчи (воқеанавис) лавозимида ишлаган. Субҳонқулихон ҳукмронлиги даврида саройда унинг нуфузи ошган. Хива хони Анушахон қўшинлари Бухорога бостириб келганида жангларда бевосита қатнашиб, жасорат кўрсатган (1678—80). Элчи сифатида қўшни мамлакатларга борган. Насафда раис (муҳтасиб) диний лавозимида ишлаган. Т. форстожик тилида Қаршида «Дастур алмулук» («Подшохларга қўлланма»; 1695) ва Термизда «Анис улфукаро» («Фуқаролар дўсти»; 1734) асарларини ёзган.

“Хўжа Абдулварроқ Термизий” зиёратгоҳи

Жарқўрғон тумани, Хайитобод МФЙ

Абу Бакр Умар ал-Варроқ Термизий мутасаввиф ва муҳаддис олим.

Ҳаким Термизийнинг шогирди.

Султон Саодат мажмуи

Термиз ш.

Султон Саодат мажмуи - Термиздаги меъморий ёдгорлик (10—17- а.лар). Термизнинг шарқида жойлашган бу зиёратгоҳ 7 а. давомида шаклланган.

20 га яқин мақбарани ўз ичига олган. Унда Саййидлар сулоласининг мақбаралари жойлашган. Дастлаб шу атрофдаги ерлар эгаси, пайғамбаримиз авлодларидан бўлмиш Ҳасан ал Амир (9-а. 2-ярмида вафот этган) мақбараси бунёд этилган. Халқ орасида С.См. номи билан машҳур бўлган мақбаралар 10-а.да, қолганлари, асосан, 15—17-а.ларда ёнмаён қурилиб, узун ҳовлининг 2 томонини эгаллаган.  Мазкур 2 мақбара орасидаги пештокли супа тўрига меҳроб жойлашган. Сиркор кошинлар бинога алоҳида ҳусн бағишлаган. 15 —17-а.ларда қурилган мақбараларда ўша даврга хос юлдузсимон гириҳ нақшлар, ганчкори безаклар кенг қўлланилган. Мажмуа мустақилликдан кейин таъмирланиб, зиёратгоҳга айлантирилган.

“Абу Исо Муҳаммад Имом Термизий” ёдгорлик мажмуаси

Шеробод тумани, Чўмичли МФЙ

Абу Исо Муҳаммад, Имом Термизий (тўлиқ номи Муҳаммад ибн Исо ибн

Савра ибн Мусо ибн Захдок Сулламий Буғий Термизий) (824, Термиз — 892, Буғ қишлоғи, ҳоз. Шеробод тумани) — буюк муҳаддис. Сулламий деб нисбат берилишига сабаб боболаридан бири суллам деган араб қабиласига дўст тутинган, Буғий дейилишига сабаб ўша вақтдаги Бут номли қишлоқда вафот этиб, шу ерга дафн қилинган. Умрининг охирида кўзи ожиз бўлиб қолгани учун ад-Дарир тахаллуси билан хам аталган.  Машҳур муҳаддислардан Имом Бухорий, Имом Муслим, Имом Абу Довуд, Қутайба ибн Сайд, Исҳоқ ибн Мусо, Махмуд ибн Ғайлон ва б. унинг устозларидир. Термизий қаламига мансуб асарларнинг аксарияти бизгача етиб келган. «Ал-Жомиъ ас-саҳиҳ» («Ишонарли тўплам»), «аш-Шамоил ан-набавия» ёки «Аш-Шамоил ан-набий саллолоҳу алайҳи ва саллам», «алИлал филҳадис» («Ҳадислардаги иллатлар»), «Рисола филхилоф валжадал» «Ҳадислардаги ихтилоф ва баҳслар ҳақида рисола»). Термизийнинг асарлари ичида энг машҳури, шубҳасиз, «ал-Жомиъ ас-саҳиҳ» бўлиб, 6 та ишончли ҳадислар тўпламидан биридир. Ушбу асар илмий манбаларда «Жомиъ атТермизий», «Саҳиҳи Термизий», «Сунани Термизий» номи билан ҳам аталади. Т.нинг муҳим асарларидан яна бири «ашШамоил аннабавия» Муҳаммад (ас)нинг шахсий ҳаёти, у зотнинг суврат ва сийрати, ажойиб фазилатлари, одатларига оид 408 ҳадиси шарифни ўз ичига қамраган манбадир.

 

“Саййид Жамолиддин ва Саййид Камолиддин Термизий” зиёратгоҳи

Қумқўрғон тумани, Хўжақишлоқ МФЙ

Саййид  Жамолиддин 834 йилда туғилиб 90 ёшда, Саййид Камолиддин 837 йилда туғилиб, 87 ёшда оламдан ўтган. Ҳар иккиси 924 йилда қатл қилинган

“Саййид Носиф Термизий” (Мирсаид Шариф Журжоний) зиёратгоҳи

Қумқўрғон тумани, Нурли диёр МФЙ

Хўжа Мирсаид вали зиёратгоҳнинг эски номи Дарзанги  зиёратгоҳи деб юритилган. Хўжа Мирсаид вали Астрабод яқинидаги Тагу шаҳрида туғилган, асли исми Али ибн Муҳаммад бўлиб, тахаллуси  Хўжа Мирсаиддир.

“Сўфи Оллоёр” зиёратгоҳи

Олтинсой тумани, Катта Вахшивор қишлоғи

Сўфи Оллоёр (1644, Каттақўрғон — 1724, Денов) — тариқат арбоби ва мутасаввуф шоир. Шайхлар мактаби ва Бухородаги жўйбор шайхлари даргоҳида таълим олган. Ўз даврининг барча асосий илмларини эгаллаган, араб ва форс тилларини ўрганган. Бухоро хони Абдулазизхон томонидан бож маҳкамасига тўра этиб тайинланган. Дарвешона феъл, шоирона кўнгил соҳиби бўлган. Бу лавозимдан тезда истеъфо бериб, ўз даврининг машҳур шайхи Наврўзга шогирд тушган, тариқат талабларини бажариб, шайхлик мартабасига кўтарилган, валиуллоҳ (каромат сохиби) бўлиб етишган. Туркий ва форсий тилларида ижод қилган ва ижодининг асосий йўналиши ислом маърифатини кенг халқ орасига ёйиш ва тасаввуфнинг инсоний камолот билан боғлиқ ғояларини тарғибташвиқ қилишдан иборат.

“Мавлонои Зоҳид” зиёратгоҳи

Олтинсой тумани, Қушарча МФЙ

Мутасаввиф олим, Мавлонаи Зоҳид Сўфи Оллоҳёрнинг устози бўлиб шу ерда яшаб вафот этган

“Сўфи Оллоёр” қадамжоси

Олтинсой тумани, Оқарбулоқ МФЙ

Сўфи Оллоёр (1644, Каттақўрғон — 1724, Денов) — тариқат арбоби ва мутасаввуф шоир. Шайхлар мактаби ва Бухородаги жўйбор шайхлари даргоҳида таълим олган. Ўз даврининг барча асосий илмларини эгаллаган, араб ва форс тилларини ўрганган. Бухоро хони Абдулазизхон томонидан бож маҳкамасига тўра этиб тайинланган. Дарвешона феъл, шоирона кўнгил соҳиби бўлган. Бу лавозимдан тезда истеъфо бериб, ўз даврининг машҳур шайхи Наврўзга шогирд тушган, тариқат талабларини бажариб, шайхлик мартабасига кўтарилган, валиуллоҳ (каромат сохиби) бўлиб етишган. Туркий ва форсий тилларида ижод қилган ва ижодининг асосий йўналиши ислом маърифатини кенг халқ орасига ёйиш ва тасаввуфнинг инсоний камолот билан боғлиқ ғояларини тарғибташвиқ қилишдан иборат.

“Шайх Аттор Валий” зиёратгоҳи

Денов тумани, Намозгоҳ МФЙ

Силсилаи шарифдаги зотлардан. Валиюллох

“Султон Санжар Мозий” зиёратгоҳи

Денов тумани, Остона МФЙ

Валиюллоҳ

“Қорахон ота” зиёратгоҳи

Денов тумани, А.Жомий МФЙ

Силсилаи шарифдаги зотлардан

“Бибисарпўшт” зиёратгоҳи

Денов тумани, Дўстлик МФЙ

Суфий

“Абул Хасан Қорахоний” зиёратгоҳи

Денов тумани, Қорахон МФЙ

Силсилаи шарифдаги зотлардан

ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ

“Хожа Маггиз” мақбараси

Марғилон ш.

Марғилон шаҳрида жойлашган XVIII асрга оид тарихий ёдгорлик. Ёдгорлик Муҳаммад пайғамбарнинг хизматида бўлган араб саркардаси Магиз ибн Жабал номи билан боғлиқ.

“Пир Сиддиқ” (Каптархона) мажмуаси

Фарғона вилояти, Марғилон ш.

Мажмуада биринчи бўлиб Қурайш қабиласидан бўлган араб, ислом тарғиботчиси – Сиддиқ дафн этилган сағана устига қурилган. Шу сабабли бу мақбара “Пир Сиддиқ” мақбараси номини олган. Даврлар ўтиши билан мақбаранинг атрофида масжид, дарвозахона, каптархона, минора каби бинолар қурилиб, яхлит бир меъморий мажмуа пайдо бўлган.

“Даҳмаи Шоҳон” мақбараси

Фарғона вилояти, Қўқон ш.

"Даҳмаи Шоҳон” ҳукмдорлар мақбараси – Қўқон ҳукмдорлари Норбўтабий ва унинг авлодлари дафн этилган мажмуа. 1822 йил Умархон ўлимидан кейин қурилишни унинг хотини ўз даврининг машҳур шоираси Нодирабегим давом эттирган. Қурилиш 1825 йил охирида тугатилган.

“Бурҳониддин Марғиноний” мақбараси

Марғилон ш.

Бурҳониддин Марғинонийнинг рамзий қабри.

НАВОИЙ ВИЛОЯТИ

“Мавлоно Ориф Деггароний” зиёратгоҳи

Кармана тумани, Хазора МФЙ

Бухоронинг Етти Пири олтин силсиласига кирувчи олтинчи Пир Саййид Амир Кулолнинг шогирди. Нақшбандия тариқатининг етакчи намояндаларидан. XIV-асрга оид тарихий ёдгорлик

“Қосим Шайх” зиёратгоҳи

Навоий ш.

Навоий шаҳрида жойлашган қадимий ёдгорлик. Мақбара 1571 йил қурилган. Қосим Шайх Азизон Карминагий (1500/157

ҚАБУЛ КУНЛАРИ

Пайшанба 15:00 дан 17:00 гача

Ишонч телефон

+99871 200-58-88

Регламент


Ягона ишонч телефони кун тартиби: Душанба-Жума 9:00 дан 18:00 гача

Архив

Воқеалар

Ду Се Чо Па Жм Шн Як