Диний-маърифий таълим муассасалари билан ишлаш бўлими

 

Диний-маърифий таълим муассасалари билан ишлаш бўлими Қўмита аппаратининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади. Диний таълим бўлимининг (келгусида - Бўлим) фаолияти устидан назорат Қўмита раиси ўринбосари томонидан олиб борилади. Бўлим ўз фаолиятини Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 23 апрелдаги 196-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита тўғрисида” низом, Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 январдаги “Диний мазмундаги материалларни тайёрлаш, олиб кириш ва тарқатиш соҳасидаги фаолиятни амалга ошириш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 10-сон қарор ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширади. Бўлимни Қўмита раиси томонидан лавозимига тайинланадиган ва озод қилинадиган бўлим бошлиғи бошқаради. Бўлим бошлиғи Қўмита раисига бўйсунади.

Бўлимнинг асосий мақсад ва вазифалари

Бўлимнинг асосий мақсадиди диний таълим муассасалари фаолиятини белгиланган тартибда лицензияланиши, лицензиатлар томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан назоратни ташкил қилинишини, лицензиялар реестрини юритишни амалга ошириш.

Бўлим:

Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтган диний таълим муассасаларига махсус рухсатнома (лицензия) бериш учун ҳужжатларни расмийлаштириш;

Олий ва ўрта диний таълим муассасалари учун зарур бўлган дарслик, ўқув услубий қўлланма ҳамда иш юритиш ҳужжатларини тайёрлашни ташкил этиш;

Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан ҳамкорликда истиқболдаги диний ходимларга бўладиган эҳтиёжни ўрганиб, талабалар қабули бўйича тавсиялар ишлаб чиқади. Қабул қоидалари ва  йўриқномаларига тўлиқ амал қилинишини адолатли ўтказилишини назорат қилиш;

Ўзбекистон мусулмонлари идораси таълим бўлими билан ҳамкорликда ўқитишнинг янги такомиллашган йўллари ва усулларини қўллашни, унинг замонавий технологиясини ишлаб чиқишни ташкил этиш;

Диний таълим муассасаларининг ҳудудий ва республикавий семинарларини ўтказиш, талабаларнинг  илмий тадқиқот ишларини ташкил қилишга услубий ёрдам кўрсатиш;

Мадраса мудирлари ва мударрисларининг малака ошириш курсларини ҳамда аттестациядан ўтказишни ташкил этиш;

Мадраса мударрислари ва талабаларига маош ва стипендияларни ўз вақтида берилишини назорат қилади. Иқтидорли, махсус стипендига сазовор талабаларни рағбатлантиришни ташкил этиш;

Рус Православ черкови диний семинарияси ўқув-тарбиявий ишлари ва шарт-шароитларини ўрганади ва такомиллаштириш бўйича тавсиялар беради. Ҳар чоракда семинарияда олиб борилаётган ишлар бўйича ҳисобот олиб туради.

ёш авлодни тарбиялаш мақсадида диний билим юртларида турли спорт мусобақалари ташкил этишда кўмаклашиш;

Қўмита раисининг топшириғига асосан бошқа вазифаларни бажаради.

Бўлимнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги

Бўлим номидан бўлим бошлиғи:

бўлимга юклатилган вазифалар доирасида қўмита номидан вакилликни таъминлаш ва музокаралар олиб бориш;

топширилган вазифаларни амалга ошириш учун қўмитанинг бошқа бўлимлари  билан мунтазам тенг ҳуқуқли ҳамкорлик қилиш;

бўлим ходимларини танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг меҳнат қилишлари учун етарли шарт-шароитларни яратиш, ҳақ тўлашни тўғри йўлга қўйиш, шунингдек бўлим ходимларини рағбатлантириш ва интизомий қўллаш бўйича таклифлар киритиш;

қонун ҳужжатларида таъқиқланмаган бошқа ҳуқуқларга эга.

Бўлим номидан бўлим бошлиғи:

Қўмита раисининг топшириқларини ўз ваколат доирасида вақтида бажариш;

қонун ҳужжатларига ҳамда мазкур Низом асосида иш юритиш, бўлимга юкланган вазифалар ва масалаларнинг ижро этилиш;

бўлим ходимларининг масъулият даражасини лавозимлар йўриқномасида белгилаш;

Қўмита томонидан ажратилган барча моддий-техник ва бошқа воситаларни сақлаш ва самарали ишлатиш;

фаолият ва вазифаларни ўз ваколат доирасида белгиланган муддатда бажаришга мажбур.

Бўлим бошлиғи бўлим умумий фаолияти устидан назоратни олиб боради ва бўлимга юклатилган вазифаларни ўз вақтида қонун ҳужжатларига мувофиқ бажарилиши бўйича жавобгар ҳисобланади.