Бўлимнинг функция ва вазифалари:

Бўлимнинг асосий мақсади хорижий сайёҳларни зиёрат туризми доирасида ташрифларини тизимли йўлга қўйиш бўйича ишларни олиб бориш.

Бўлим қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда:

Ўзбекистонда зиёрат туризмини ривожлантириш билан боғлиқ масалалар бўйича таҳлилий ҳужжатлар тайёрлайди;

Мамлакат иқтисодиётининг стратегик тармоғи сифатида туризмни жадал ривожлантириш учун қулай иқтисодий ва ташкилий-ҳуқуқий шарт-шароитлар яратиш, ҳудудларнинг улкан туризм салоҳиятидан янада тўлиқ ва самарали фойдаланиш юзасидан тегишли таклифлар тақдим этади;

Туризм тармоғини бошқаришни тубдан такомиллаштириш, миллий туризм маҳсулотларини яратиш ва уларни жаҳон бозорларида тарғибот қилиш, туризм соҳасида Ўзбекистоннинг ижобий қиёфасини шакллантириш бўйича таҳлилий маълумотлар тайёрлайди;

Юртимизда зиёрат туризмини жадал ривожлантириш, мавжуд улкан туризм салоҳиятидан янада тўлиқ ва самарали фойдаланиш, анъанавий маданий-тарихий туризмни ривожлантириш ҳисобига ҳудудларда янги туризм йўналишларини ташкил этиш, уларни паспортлаштириш, туризм йўналишлари ва туризм объектлари бўйича ягона миллий реестрларни шакллантиришга йўналтирилган ички, кириш ва чиқиш туризмини комплекс ривожлантиришнинг миллий ва ҳудудий дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишни мувофиқлаштириш;

Хорижий турдош ҳамкор ташкилотлар билан зиёрат туризми соҳасида манфаатли ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, етакчи хорижий ташкилотлар делегацияларини юртимизга ташрифларини мувофиқлаштириш;

Ўзбекистонда зиёрат туризмини янада ривожлантириш, ушбу йўналишда мамлакатимиз жозибадорлигини ошириш ва халқаро рейтинглардаги ўрнини кўтаришга қаратилган чора-тадбирлар ишлаб чиқиш, халқаро рейтинг агентликлари билан амалий ҳамкорлик ўрнатиш.

Туризм тармоғи учун, айниқса менежмент ва маркетинг соҳасида малакали кадрларни сифатли тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш, гидлар (экскурсия етакчилари) тайёрлаш, туризм фаолияти субъектлари ходимларини мунтазам равишда қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш мақсадида Ўзбекистон халқаро ислом академияси тегишли йўналиши фаолиятини мувофиқлаштириш.