Дин ишлари бўйича қўмитанингнинг юқори турувчи органи - Ўзбекистон Республикаси ҳукумати, яъни Ўзбекистон Республикаси  Вазирлар Маҳкамаси ҳисобланади. Вазирлар Маҳкамаси - Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумати - иқтисодиёт, ижтимоий ва  маънавий соҳаларнинг самарали фаолият кўрсатишига, қонунлар ижро этилишига, Олий Мажлиснинг бошқа қарорлари, Ўзбекистон  Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари бажарилишига раҳбарликни таъминловчи Ўзбекистон  Республикасининг ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланади.
 Вазирлар Маҳкамаси ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг 6 май 1993 йилдаги Н818-ХИИ сонли «Ўзбекистон  Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ олиб боради.
Вазирлар Маҳкамаси давлат бошқаруви органлари тизимига ва ўзи ташкил этадиган хўжалик бошқаруви органлари тизимига бошчилик қилади, уларнинг ҳамжиҳатлик билан фаолият кўрсатишини таъминлайди.
Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси тасарруфига оид бўлган, Ўзбекистон Республикаси Конститутсияси ва мазкур Қонунга  мувофиқ ўзининг ваколатига кирувчи давлат ва хўжалик бошқарувининг барча масалаларини ҳал этишга ҳақлидир.
Вазирлар Маҳкамаси қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига эга.
Вазирлар Маҳкамаси ўз фаолиятида коллегиаллик, демократия ва қонунийлик, Ўзбекистон Республикасида яшовчи барча миллатлар ва элатларнинг манфаатларини ҳисобга олиш тамойилларига асосланади.
Вазирлар Маҳкамаси амалдаги қонунчиликка мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудидаги фуқаро, раҳбар ходим, корхона, ташкилот, бирлашма ва барча органлар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган қарор ва фармойишлар чиқаради.
Меъёрий характердаги Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўпламида нашр этилади. Зудлик билан кенг оммага етказилиши заруратида эса оммавий ахборот воситаларидан фойдаланилади.
Вазирлар Маҳкамаси «Правда Востока» газетасининг муассиси, шунингдек, «Халқ сўзи» ва «Народное слово» газеталарининг ҳам муассиси ҳисобланади.

Манзил: 100078, Тошкент шаҳар, Ҳукумат уйи, Мустақиллик майдони, 5
Умумий бўлим: +998 (71) 239-86-76 
Девонхона: +998 (71) 239-82-60, +998 (71) 239-84-86 

Фуқаролар қабули, хат ва аризаларни кўриб чиқиш бўлими: 
Тел.: +998 (71) 239-81-14 
Факс: +998 (71) 239-84-63