Ўзбекистон мусулмонлари идораси ташаббуси билан вилоят ҳокимлиги ҳамда ЎМИнинг Қашқадарё вилоятидаги вакиллиги ҳамкорлигида вилоятдан жорий йилда муборак Ҳаж сафарига бораётган зиёратчилардан 150 нафарининг қадимий Бухоро шаҳрига зиёрати ташкил этилди.

Зиёратчилар 24 июль куни эрта тонгдан Қарши шаҳридаги “Хўжаи Жарроҳ” мажмуасига йиғилиб, Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан бепул ташкил этилган махсус автобусларда Бухоро шаҳрига йўл олди. Зиёратчиларга Ҳажга гуруҳ раҳбари бўлиб кетаётган элликбошиларидан 3 нафари ҳамда вилоят ҳокимлиги ва оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамроҳлик қилди.

Зиёратчилар Бухоро шаҳридаги “Мир Кулол” зиёратгоҳи, “Баҳоуддин Нақшбанд”, “Абу Ҳафс Кабир” ва “Чор Бакр” мажмуаларини зиёрат қилди. Қуръон тиловат қилинди. Ушбу хайрли тадбирларни ташкил этган барча мутасаддиларга миннатдорлик билдирилиб, юртимизга тинчлик, халқимизга фаровонлик тилаб дуолар қилинди.

ЎМИ Қашқадарё вилояти вакиллиги,

ДИҚ Матбуот хизмати