Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация 2018 йилнинг 24-27 июль кунлари амалий ташриф билан АҚШда бўлади. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлигининг Матбуот хизмати хабар бермоқда. Ташриф доирасида Диний эркинликни таъминлаш масалаларига бағишланган вазирлар конференциясида иштирок этади.

Шунингдек, Ўзбекистон делегациясининг Вашингтон шаҳрида қатор икки томонлама учрашувлар ўтказиши кутилмоқда.