Бугунги кунда юртимизда фаолият юритаётган имом-хатиблар томонидан халқимизга ислом дини маърифатини етказиш, уларда диний бағрикенглик маданиятини юксалтириш, бузғунчи, ёт ғоялар ва ижтимоий иллатларга қарши курашиш бўйича кенг қамровли ишлар олиб борилмоқда.

Дин ишлари бўйича қўмита ташаббуси билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамкорлигида юртдошларимизни турли ижтимоий иллатлар, бузғунчи ғоялар ва уларнинг жамиятимиз равнақига салбий таъсиридан огоҳ этиш мақсадида таниқли уламолар ҳамда Тошкент шаҳрининг иқтидорли имом-хатиблари муаллифлигида туркум маърузалар тайёрланди.

Ушбу маърузалар Қўмита расмий-вебсайти орқали халқимиз эътиборига ҳавола эътиб борилади.

 

Ахборот хизмати