Ўзбекистонда “Бағрикенглик ҳафталиги” ўтказилади 

Дин ишлари бўйича қўмита, Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси ҳамда қатор вазирлик ва ташкилотлар билан ҳамкорликда 16 ноябрь – Халқаро бағрикенглик кунига бағишлаб, жорий йилнинг 13–19 ноябрь кунлари республиканинг барча ҳудудида “Бағрикенглик ҳафталиги”ни ўтказади.

Ҳафталик доирасида Республика умумтаълим мактабларида “Миллий анъана ва удумлар” кўргазмалари, “Бағрикенглик менинг наздимда” мавзусида энг яхши иншолар танловлари, “Менинг бағрикенг дунёим” мавзусида энг яхши расмлар танловлари, бағрикенгликни тарғиб қилувчи шеърхонлик кечалари;

Республика олий таълим муассасаларида “Биз бир мамлакатда яшаётган ягона халқмиз”, “Диний маърифат ва миллатлараро бағрикенглик – жамият барқарорлиги шарти” мавзуларида илмий-амалий ва маърифий тадбирлар, “Миллатлараро тотувлик ва бағрикенглик – умрбоқий қадриятлар” мавзусида давра суҳбатлари бўлиб ўтади.

Дин ишлари бўйича қўмита Ахборот хизмати 

10.11.2023.