Дин ишлари бўйича қўмита ходимлари учун навбатдаги малака ошириш ўқувлари бошланди

Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Малака ошириш марказида Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва туман/шаҳар бош мутахассислари учун навбатдаги малака ошириш ўқувлари бошланди.

Мазкур ўқувлардан кўзланган мақсад тингловчиларнинг Ўзбекистонда давлат ва дин муносабатлари, диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, радикаллашув ва унинг олдини олиш масалалари, соғлом эътиқод ва маърифий ислом асослари, жаҳолатга қарши маърифат ғоясини тарғиб этиш масалалари ва фуқаролар билан ишлаш борасидаги билим ва кўникмаларини янада такомиллаштиришдан иборат.

Малака ошириш ўқувлари давом этмоқда.

Дин ишлари бўйича қўмита 
Ахборот хизмати

17.10.2023.