144 соатга мўлжалланган мазкур ўқувлардан кўзланган мақсад тингловчиларнинг Ўзбекистонда давлат ва дин муносабатлари, диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, радикаллашув ва унинг олдини олиш масалалари, соғлом эътиқод ва маърифий ислом асослари, жаҳолатга қарши маърифат ғоясини тарғиб этиш масалалари ва фуқаролар билан ишлашда шахсларнинг ижтимоий ҳолати, оилавий шароити, мутаассиблик белгилари, якка тартибда ва жамоа билан суҳбат олиб бориш, суҳбатдошни тинглаш ва у билан самимий мулоқотга киришиш борасидаги билим ва кўникмаларини янада такомиллаштиришдан иборат.

Дин ишлари бўйича қўмита Хотин-қизлар билан ишлаш бўлими бошлиғи Ф.Абдурахимова тингловчилар билан учрашиб, уларга яратиб берилган шароит ва дарс машғулотлари мазмуни билан танишди. Шунингдек, Дин ишлари бўйича қўмитанинг жойларидаги бош мутахассислари олдида турган долзарб вазифалар ва уларни ижросини таъминлашга доир тавсиялар берилди.

Дарс машғулотларидан сўнг тингловчиларга Ўзбекистон халқаро ислом академияси Манбалар хазинаси фаолияти ва унда сақланаётган нодир қўлёзмалар тўғрисида маълумотлар берилди.

Малака ошириш ўқувлари давом этмоқда.

13.09.2023 й.