Қўмондонлик таркиби офицерлари учун малака ошириш ўқувлари бошланди
Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Малака ошириш марказида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қўмондонлик таркиби офицерлари учун “Ҳарбий хизматчиларда бузғунчи ғояларга қарши мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлаш асослари” йўналишида малака ошириш ўқувлари бошланди. 

Унда 40 нафар тингловчи иштирок этмоқда. 72 соатга мўлжалланган мазкур ўқувларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёйевнинг “Янги Ўзбекистон стратегияси” китобининг мазмун-моҳияти, “Ўзбекистонда давлат ва дин муносабатлари”, “Ўзбекистонда расмий рўйхатдан ўтган диний конфессия ва ташкилотлар фаолияти”, “Ўзбекистонда фаолияти кузатилаётган екстремистик оқимлар ва норасмий диний жамоалар”, “Миссионерлик ва прозелитизм: моҳият, мақсад ва оқибатлар, Ҳарбий хизматчилар орасида бузғунчи ғояларга қарши мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлашга доир тавсиялар”, “Ислом дини манбалари ва уларда инсонпарварлик, ватанпарварлик ғояларининг акс етиши”, “Ҳарбий хизматчиларда ёт ғояларга қарши иммунитетни шакллантиришда ахборот истеъмоли маданиятининг ўрни” каби мавзуларда дарс машғулотлари ташкил этилади.

Мазкур ўқувларидан кўзланган мақсад ҳарбий хизматчиларда турли ёт ғояларга қарши иммунитетни мустаҳкамлаш, турли экстремистик гуруҳлар ва уларнинг тарғибот усуллари ҳақида тушунча ҳосил қилишларини таъминлаш, миссионерлик ва прозелитизм ғояларининг тарқалишини олдини олишга доир чоралар кўриш кўникмасини шакллантиришдан иборат. Шунингдек, ислом дини манбаларида акс етган инсонпарварлик, ватанпарварлик ғояларини етказиш орқали ҳарбий хизматчиларда бурчга садоқат ва ватанга хизмат туйғуларини янада мустаҳкамлаш белгиланган.