Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Малака ошириш марказида Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва туман/шаҳар бош мутахассислари учун малака ошириш ўқувлари бошланди. Унда 30 нафар тингловчи иштирок етмоқда.

144 соатга мўлжалланган мазкур ўқувларда Дин ишлари бўйича қўмита масъул ходими Ж.Aлийев “Ўзбекистондаги диний вазиятнинг ўзига хос жиҳатлари”, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари У.Ғафуров “Ёшлар муҳитида дин асосида радикаллашув ва уни олдини олишнинг долзарб йўналишлари”, Aкадемия доценти, психология фанлари доктори Х.Aлимов “Ижтимоий ҳимоя муҳтож шахслар билан ишлашнинг психологик асослари”, Aкадемия катта ўқитувчиси, ПҳД Б.Бердийев “Дунёнинг диний манзараси ва дин билан боғлиқ геосиёсий жараёнлар таҳлили”, Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази болим бошлиғи A.Aллоқулов “Мотуридийлик таълимотининг мутаассиб тоифаларга қарши курашдаги ўрни” ҳамда Ш.Жўрайев томонидан “Ўзбекистонда виждон еркинлигини таъминлаш, радикализм ва екстремизмга қарши курашнинг ҳуқуқий ва мафкуравий асослари” мавзулари дарс машғулотлари олиб борилди.

Дарс машғулотларида Ўзбекистонда давлат ва дин муносабатлари, диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, радикаллашув ва унинг олдини олиш масалалари, соғлом еътиқод ва маърифий ислом асослари, жаҳолатга қарши маърифат ғоясини тарғиб етиш масалалари ва фуқаролар билан ишлашда шахсларнинг ижтимоий ҳолати, оилавий шароити, мутаассиблик белгилари, якка тартибда ва жамоа билан суҳбат олиб бориш, суҳбатдошни тинглаш ва у билан самимий мулоқотга киришишга доир масалалар моҳияти очиб берилди.

Малака ошириш ўқувлари давом етмоқда.