Байрам муборак бўлсин!
Дин ишлари бўйича қўмита раҳбарияти ва жамоаси барча юртдошларимизни янгиланиш ва ёшариш фасли баҳорнинг энг тароватли байрами — Наврўзи олам билан чин дилдан самимий қутлайди.
Сана муносабати билан оилангизга файзу барака, ўзингиз ва яқинларингизга соғлик-саломатлик, бахту саодат, юртимизга тинчлик-омонлик, юксак тараққиёт ва фаровонлик тилаймиз!
Наврўз байрами барчамизга муборак бўлсин!