Фарғона вилоятида ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, миллатлараро тотувлик, дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, конфессиялараро бағрикенгликни кенг тарғиб этиш мақсадида 16 ноябрь – Халқаро бағрикенглик куни муносабати билан семинар ўтказилди.

Семинарда вилоят ҳокимлиги, Дин ишлари бўйича қўмитанинг вилоят ҳудудий бошқармаси, мусулмонлар идорасининг вилоятдаги вакиллиги, Адлия бошқармаси, Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими, вилоятдаги исломий ва ноисломий диний ташкилотлар вакиллари, миллий маданий марказ раҳбарлари ва турли миллат вакиллари иштирок этди.

Йиғилишда “Ўзбекистонда диний бағрикенглик”, “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонунда диний бағрикенглик тамойиллари, “Миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик – тинчлик ва осойишталик гарови”, “Исломда диний бағрикенглик асослари”, “Миллатлараро тотувлик ва ҳамжиҳатлик энг катта бойлигимиз” мавзуларида маърузалар қилинди.

Тадбир якунида вилоятда миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш ва диний бағрикенгликни таъминлаш борасидаги салмоқли ҳиссасини қўшгани учун соҳа вакиллари Фарғона вилояти ҳокимлигининг ташаккурномаси ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. 

Дин ишлари бўйича қўмита Ахборот хизмати