Бугунги кунда ер юзининг турли нуқталарида содир бўлаётган нотинч ва беқарор вазият туфайли ундан азият чекаётган қанчадан-қанча бегуноҳ инсонларнинг қони тўкилмоқда! 

Ачинарли томони, бу каби вайронкор  ҳолатларнинг содир этилиши ортидан ўша ҳудуддаги оила, жамият, миллат, Ватан деган тушунчалар ҳам емирилиб бормоқда.

Ана шундай ҳолатлардан халқимиз, хусусан ёшларимизни огоҳ этиш, терроризм, диний экстремизм, ҳар хил оқимлардан асраш, жумладан, "оммавий маданият"нинг турли иллатларидан ҳимоя этишга қаратилган кўплаб маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда. 

Жумладан, Андижон давлат чет тиллари институтида "Огоҳлик - давр талаби" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. 

Тадбирда институтнинг профессор-ўқитувчилари ҳамда 130 нафарга яқин талабалар иштирок этди. 

Мутасаддилар томонидан бугун инсоният ҳаётига хавф солаётган муаммолар, оилавий, одоб-ахлоқ, ўзаро муомала жараёни ва шу каби зарур масалалар, шу билан бирга фуқароларимизни қизиқтирган мавзуга доир саволлар юзасидан самимий  суҳбат бўлиб ўтди.

Шунингдек, тадбир давомида мавзуга доир видеоролик намойиш этилди.

Дин ишлари бўйича қўмита Ахборот хизмати