"Жаҳолатга қарши маърифат" шиори остидаги тадбирлар Тошкент вилоятида давом этмоқда
Зангиота тумани ўтказилган учрашувда туманнинг барча корхона-ташкилот раҳбарлари, маҳалла фаоллари ҳамда ёшлар иштирок этди.
Йиғилишда ислом динининг моҳияти, дин ниқоби остидаги ҳаракатлар, дунёдаги вазият, юртимизда ҳукм сураётган тинчлик-хотиржамлик ва бунинг асоси бўлган диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик борасида сўз юритилди.
Шу ўринда учрашувда ёшлар таълим-тарбияси, уларни турли ёт мафкуралар таъсиридан асраш, гиёҳвандлик балоси каби мавзуларга ҳам тўхталиб ўтилди. Тадбир сўнгида мавзуга оид видеоролик намойиш этилди.
Ушбу йўналишдаги тадбирлар Тошкент вилоятининг Тошкент тумани ва бошқа шаҳар-туманларда ҳам давом этади.
Дин ишлари бўйича қўмита Ахборот хизмати