Аввал хабар бериб ўтганимиздек, шу кунларда Самарқанд вилоятида "Жаҳолатга қарши маърифат" шиори остида маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари кенг кўламда ўтказилмоқда.

Жумладан, бугун вилоятнинг Оқдарё туманида ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари, хотин-қизлар фаоллари, таълим фидоийлари, хизмат кўрсатиш ходимлари ва тадбиркорлар иштирокида тарғибот тадбирлари бўлиб ўтмоқда.

Йиғилишда Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон халқаро ислом академияси мутахассислари ўз маърузалари билан иштирок этмоқда. Тадбирларда бугунги таҳликали даврда турли бузғунчи кучларга қарши маънавий-маърифий ишларни кучайтириш орқали курашиш кераклиги, ўз навбатида, интернет ресурсларида турли бузғунчи гуруҳлар томонидан тарқатилаётган ғоялардан доимо ҳушёр ва огоҳ бўлиб яшаш зарурлиги ҳақида сўз борди. 

Тадбирларда адашган инсонларнинг аянчли оқибатлари, уларнинг афсус-надоматлари акс этган видеоролик намойиш этилмоқда.

Дин ишлари бўйича қўмита Ахборот хизмати