Аввал хабар бериб ўтганимиздек, республикамиз бўйлаб “Жаҳолатга қарши маърифат” мавзусида маънавий-маърифий учрашувлар ўтказилмоқда. Жумладан, куни кеча Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтида айни шу мавзуда мулоқот ташкил этилди. 

Талабалар билан ўтказилган тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари, вилоят бош имом хатиби ҳамда ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари иштирок этди.

Йиғилишда мамлакатимизда олиб борилаётган иқтисодий ислоҳотлар, ислом динининг инсонпарварлик, тинчлик ва дўстлик каби олижаноб мақсадларга хизмат қилиши ҳамда ёшларни билим олиб, маънавий камолотга эришишлари давр талаби эканлигини хусусида атрофлича фикр-мулоҳазалар билдирилди. 

Ўз ўрнида, ёшлар ёт ғояларга қарши доимо ҳамжиҳат эканликларини билдириб, ишончни юрт равнақига муносиб ҳисса қўшиш билан оқлашларини билдирдилар. 
Тадбир сўнгида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга атрофлича жавоб олдилар.

Дин ишлари бўйича қўмита Ахборот хизмати