Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раҳбарияти ва жамоаси юртимизнинг алп ўғлонларини, Ватан ҳимоясидек улуғ ишга бел боғлаган, мамлакатимиз тинчлиги ва хавфсизлиги йўлидаги хизмат қилаётган азму шижоатли ҳарбийларимизни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 30 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни билан чин қалбдан самимий муборакбод этади. 

Она Ватанга хизмат қилиш, давлат хавфсизлиги ва чегаралар дахлсизлигини таъминлаш, мамлакатимиз мудофаа қудратини юксалтириш ва жасорат билан хизмат кўрсатиш Сиз ўғлонлар чекида экан, доимо тўрт мучангиз бут, қаддингиз тик, ғурурингиз баланд бўлсин. Сизларга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт, олижаноб ва масъулиятли фаолиятингизда улкан зафарлар тилаймиз!

Дин ишлари бўйича қўмита
Ахборот хизмати