#hududlar

Бугунги кунда муҳтарам Президентимиз томонидан ёшларни кўллаб-қувватлаш, уларнинг илм-маърифатли, соғлом қилиб тарбиялаш масаласига катта аҳамият қаратилмоқда.

“Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” Давлат дастурида ҳам ёшларга оид давлат сиёсатини янада ривожлантириш, ёшлар билан ишлаш самарадорлигини янада яхшилаш борасида аниқ вазифалар белгиланган эди.

Шу мақсадда, жорий йил 23 ноябрь куни Наманган Давлат университетининг катта мажлислар залида Дин ишлари бўйича қўмита Наманган вилояти бошқармаси томонидан "Жаҳолатга қарши – маърифат" шиори остида тадбир ташкил қилинди.  

Тадбир давомида талабаларга мамлакатимизда диний соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, терроризм ва экстремизмнинг аянчли оқибатлари, бугунги кунда дин ниқоби остида амалга оширилаётган хунрезликларнинг моҳияти каби мавзулар муҳокама қилинди.

Шунингдек, мутахассислар томонидан ёш авлодни илм-маърифатга йўналтириш, Ўзбекистоннинг келажаги бўлган ёшларни илмий салоҳиятини янада ошириш каби масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.

Дин ишлари бўйича қўмита
Ахборот хизмати