Аввал хабар бериб ўтганимиздек, айни дамда Афғонистон делегацияси вакиллари Термиз шаҳрида бўлиб турибди.

Айни дамда, Термиз шаҳридаги Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказида Ўзбекистон ва Афғонистон уламолари иштирокида “Имом Термизийнинг ҳадис илми ривожига қўшган ҳиссаси” мавзусидаги давра суҳбати бўлиб ўтмоқда.

Анжуманни Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Шукурилло Умаров очиб берди. Тадбир анъанага кўра, Қуръони карим тиловати ва хайрли дуолар билан бошланди.

Тадбир давомида Ўзбекистон ва Афғонистон уламолари, соҳа мутахассислари ва мутасадди ташкилотлар вакиллари мавзу доирасида маъруза билан чиқиш қилмоқда.

 

Дин ишлари бўйича қўмита Ахборот хизмати