Соҳа раҳбарлари Сирдарё вилоятида бўлдилар

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, соҳа раҳбарлари ўтган ой давомида Сурхондарё, Қашқадарё вилоятларида бўлиб, аҳоли билан учрашувлар, давра суҳбатлари, турли хайрия ва саховат тадбирларини ўтказдилар.  

Ушбу эзгу ишларнинг давоми бугун, 2 декабрь куни Сирдарё вилоятида бўлиб ўтди.

Дастлаб, Дин ишлари бўйича қўмита раиси Абдуғофур Аҳмедов ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов вилоятнинг Мирзаобод туманидаги “Зиё” масжидининг янги биносини фойдаланишга топшириш маросимида иштирок этдилар.

Мазкур масжид шарқона услубда бунёд этилган бўлиб, намозхонлар учун барча қулайликлар, шарт-шароитлар, замонавий таҳоратхона ҳам барпо этилган.

Шу куни соҳа раҳбарлари иштирокида вилоят миқёсида соҳада амалга оширилаётган ишлар ва масалаларни атрофлича ўрганиш ва унга таҳлилий-танқидий ёндошиш мақсадида сирдарёлик имом-хатиблар ва имом ноиблар билан давра суҳбати ўтказилди. Йиғилишда имом-хатиблар учун керакли тавсия ва маслаҳатлар берилди.

Шу билан биргаликда, ижтимоийлашув тадбирлари жараёнида жазо муддатини ўтаб чиққан шахслар билан ҳам учрашувлар ўтказилиб, уларни тўғри йўлда юришлари, қайта адашмасликлари бўйича суҳбатлар ташкиллаштирилди.

 

Дин ишлари бўйича қўмита

Ахборот хизмати