21 сентябрь – Халқаро тинчлик куни

БМТ Бош ассамблеяси томонидан 1981 йил Халқаро тинчлик куни таъсис этилган ва 2001 йил 7 сентябрдаги тегишли резолюциясига кўра 21 сентябрь Халқаро тинчлик куни сифатида ҳар йили нишонлана бошланган.

Шу куни дунёдаги  барча халқлар ва давлатларга ўт очиш ва зўравонликни тўхтатиш, кун давомида қуролли ҳаракатларга йўл қўймаслик, инсонларга тинчлик ва барқарорликнинг аҳамиятини  турли маърифий тадбирлар воситасида тушунтириш тавсия этилади.