Эълон! Таянч докторантура ва докторантура учун 2021 йил қабул квоталари тасдиқланди

Ўзбекистон халқаро ислом академиясида таянч докторантура ва докторантура учун 2021 йил қабул квоталари тасдиқланди, дея хабар бермоқда Ўзбекистон халқаро ислом академияси.

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги “Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 304-сонли қарорига асосан Ўзбекистон халқаро ислом академиясида таянч докторантура ва докторантурада давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ўқитиш учун 2021 йил қабул квоталари тасдиқланди.

Қабул квоталари Академияда фаолияти йўлга қўйилган ихтисосликлар бўйича қуйидагича тақсимланди:

Ixtisoslik shifri va nomi2020 yil uchun ajratilgan kvotalar soni
Tayanch doktoranturaDoktorantura
1.07.00.04 – Dinshunoslik3-
2.19.00.07 – Din sotsiopsixologiyasi3-
3.24.00.01 – Islom tarixi va manbashunosligi41
4.24.00.02 – Qur’onshunoslik. Hadisshunoslik.31
5.24.00.03 – Fiqh, kalom ilmi. Ilohiyot.3-
6.24.00.04 – Mumtoz sharq adabiyoti va manbashunosligi3-

Талабгорлар қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари лозим:

Таянч докторантурага:

- ариза;

- қисқача биографик маълумотнома (объективка);

- паспорт нусхаси;

- меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси;

- олий таълим муассасаси магистратураси дипломи;

- нашр этилган илмий ишлар рўйхати, шунингдек уларнинг нусхалари;

- Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендияси соҳиблари тегишли ҳужжат нусхаси

- Таҳминий диссертация мавзуси ва асосномаси.


Докторантурага:

- ариза;

- қисқача биографик маълумотнома (объективка);

- меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси;

- олий маълумот, фан номзоди ёхуд фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига эга бўлганлиги тўғрисидаги диплом нусхаси;

- тадқиқот мавзуси бўйича илмий маъруза ва фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун тайёрланган докторлик диссертацияси режасининг муфассал лойиҳаси;

- нашр этилган илмий ишлар рўйхати, шунингдек уларнинг нусхалари.

 

Талабгорлар ҳужжатларни phd.mininnovation.uz сайти орқали электрон шакл (pdf format)да юборишлари мумкин.

Ҳужжатлар 2020 йил 15 сентябрдан 15 октябргача қабул қилинади.

Манзил: Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Абдулла Қодирий кўчаси, 11-уй.

Мурожаат учун телефон: (90) 954-52-43. Факс (71) 244-00-65.

 

Дин ишлари бўйича қўмита матбуот хизмати