Бугун, 18 июнь куни Дин ишлари бўйича қўмита раиси Абдуғофур Аҳмедов ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов Бухоро вилоятига сафарлари мобайнида Мир Араб мадрасасининг таъмирланаётган янги биносини кўздан кечирдилар.

Муҳтарам Президентимиз ташаббуслари билан Бухоро вилоятидаги Мир Араб мадрасасига тақдим этилган мазкур бинода айни кунларда қурилиш-таъмирлаш ишлари жадал давом этмоқда. Соҳа раҳбарлари олиб борилаётган бунёдкорлик ишларини яқиндан кўриб, биноларни миллий ва замонавий меъморчилик анъаналарига мос шаклда ҳар томонлама қулай ва шинам қилиш борасида муҳим тавсияларни бердилар.

Мазкур ҳудудда ўқув биноси билан бир қаторда ёпиқ спорт майдони, сув ҳавзаси, талабалар турар жойи, ошхона ва мударрислар учун алоҳида турар жой мажмуалари ҳам барпо этилмоқда.

Сафар давомида Бухоро шаҳридаги “Дилкушо” жоме масжидида олиб борилаётган қайта қуриш ишлари билан ҳам яқиндан танишдилар. Мутасаддилар томонидан бунёдкорлик ишларини олиб боришда эътибор қилинадиган энг муҳим жиҳатларга алоҳида урғу қаратилди.

Дин ишлари бўйича қўмита матбуот хизмати