Муборак Рамазон ҳайити муносабати билан Дин ишлари бўйича қўмита раиси А.Аҳмедов номига хорижий мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари номидан самимий қутловлар келиши давом этмоқда. Хусусан, Озарбайжон Республикаси Диний ташкилотлар билан ишлаш давлат қўмитаси раиси – Мубариз Гурбанли номидан Ийд ал-Фитр муносабати билан байрам табриги келди.

Унда Қўмита раиси ва жамоасига мустаҳкам соғлиқ, муваффақиятлар, Ўзбекистон халқига тинчлик-хотиржамлик, равнақ ва фаровонлик тилаб, эзгу истаклар билдирилган.

Дин ишлари бўйича қўмита

Матбуот хизмати