Муборак Рамазон ҳайити муносабати билан Дин ишлари бўйича қўмита раиси А.Аҳмедов номига хорижий мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари номидан самимий қутловлар келиши давом этмоқда. Уларда Қўмита раисига мустаҳкам соғлиқ, муваффақиятлар, Ўзбекистон халқига тинчлик-хотиржамлик, равнақ ва фаровонлик тилаб, эзгу истаклар билдирилган.

Жумладан:

- Миср бош имоми, Ал-Азхар мажмуаси раҳбари Шайх Аҳмад Тайиб;

- Қирғиз Республикаси Дин ишлари бўйича давлат комиссияси директори – Зайырбек Эргешов;

- Малайзия Бош вазир бошқармасидаги Дин ишлари бўйича вазири – Доктор Зулкифли Моҳамад ал-Бакри

 

Дин ишлари бўйича қўмита матбуот хизмати