Аввал хабар бериб ўтканимиздек, соҳа раҳбарлари ўтган ой давомида Республикамиз вилоятларида бўлиб, аҳоли билан учрашувлар, давра суҳбатлари, турли хайрия ва саховат тадбирлари ўтказиб келмоқдалар.

Жорий йил 21 май куни Дин ишлари бўйича қўмита раиси А.Аҳмедов ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов Андижон вилоятига ташриф буюрдилар. Ташрифнинг илк манзили Андижон шаҳридаги "Девонабой" жоме масжиди бўлди. Соҳа раҳбарлари бу ерда яратилаётган қулайликлар, хусусан таҳоратхона, хонақоҳда намозхонлар учун яратилган шарт-шароитлар, ҳозирда амалга оширилаётган қурилиш ишлари билан яқиндан танишдилар. Шу ернинг ўзида раҳбарлар мутасаддиларга керакли тавсия ва кўрсатмаларни бериб ўтдилар.

Дин ишлари бўйича қўмита матбуот хизмати