Рамазон ҳайити муносабати билан Дин ишлари бўйича қўмита раиси А.Аҳмедов номига хорижий мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари номидан самимий қутловлар келмоқда. Ҳозирга қадар Туркия Республикаси Дин ишлари бошқармаси (Диёнат) раҳбари – Али Эрбаш ҳамда Кавказ мусулмонлари идораси раиси – Шайхул-ислом Оллоҳшукур Пошшозодадан қутлов мактуби келди.

Табрик мактубларида Қўмита раиси ва жамоасини яқинлашиб келаётган Рамазон ҳайити билан чин дилдан муборакбод этишган. Уларга мустаҳкам соғлиқ, келгусидаги фаолиятларида улкан муваффақият ва зафарлар тилашган.

Шунингдек, қардош ўзбек халқига тинчлик-хотиржамлик, фаровонлик ва ҳамиша омад ёр бўлишини тилаб, ўзларининг эзгу истаклар билдирганлар.

Дин ишлари бўйича қўмита Матбуот хизмати