Ҳар йили умумхалқ Наврўз байрами арафасида ўтказиладиган ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш тадбирлари халқимизни бирдамлик ва ҳамжиҳатликка, эзгуликка етаклайдиган миллий дастурларимиздан бири саналади.

Юртимизда жорий йил 14-15 март кунлари умумхалқ хайрия ҳашари бўлиб ўтмоқда.

Юртбошимизнинг “2020 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарори, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг юртимизнинг барча ҳудудларида "Обод юрт" умумхалқ ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш хайрия ҳашарини ўтказиш ҳақидаги фармойиши бу ишларни амалга оширишда муҳим дастуруламал бўлмоқда.

Дин ишлари бўйича қўмитада ҳам “Обод юрт” умумхалқ ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш хайрия ҳашари ташкил этилди.

Мазкур тадбирда Қўмита ҳудудида янги кўчатлар экиш, дарахтларга ишлов бериш, тозалик, кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилди.

Дин ишлари бўйича қўмита матбуот хизмати