Самарқандда ўтказилаётган “Имом Абу Мансур Мотуридий ва мотуридия таълимоти: ўтмиш ва бугун” мавзусидаги халқаро конференцияда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан “Ал-Азҳар” мажмуаси раҳбари, Миср Бош имоми Шайх Аҳмад Таййибга Самарқанд шаҳрининг фахрий фуқароси унвони берилди, дея хабар бермоқда ЎзА.

Анжуманда Самарқанд шаҳар ҳокими Б.Облоқулов халқ депутатлари шаҳар Кенгаши ва фаолларининг бу ҳақдаги қарорини ўқиб эшиттирди. Шайх Аҳмад Таййибга ушбу унвон ва эсдалик совғалари топширилди.

Шайх Аҳмад Таййиб ушбу юксак эътибор ҳамда Имом Абу Мансур Мотуридий ва мотуридия таълимотига бағишланган нуфузли конференциянинг ўтказилиши ташаббускори бўлган Ўзбекистон раҳбариятига миннатдорлик билдирди. 

Дин ишлари бўйича қўмита матбуот хизмати