Муҳаммад Зубар Усмоний, Покистон фиқҳ қўмитаси раиси, Карачи университети доктори:

– Имом Абу Мансур Мотуридий ва мотуридийлик таълимотини ўрганишга бағишланган халқаро конференцияга Ўзбекистондан кўра бошқа муносиброқ жой йўқ, менинг назаримда. Зеро, аҳли сунна вал жамоа эътиқодини маълум бир тизимга солган, ўзидан сўнг кучли илмий мактаб қолдирган Имом Мотуридий шу муқаддас заминда камолга етган.

Мен фиқҳда ҳанафий мазҳаби, эътиқодда мотуридий таълимоти асосида эътиқод қилувчи шахс сифатида шуни айтаманки, Ўзбекистон забардаст уламоларга бешик бўлган юрт. Покистон халқи каби мотуридий таълимоти асосида эътиқод қилуви юртлар фиқҳ илмида Имом Марғиноний, Убайдуллоҳ ибн Масъуд, эътиқодда Абу Мансур Мотуридий, Абу Муъин Насафийдек инсонларни етиштириб берган бу юртдан миннатдормиз.

Дин ишлари бўйича қўмита матбуот хизмати