Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Конституция ва қонун устуворлигини таъминлаш, бу борада жамоатчилик назоратини кучайтириш ҳамда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2019 йил 13 декабрдаги ПҚ–4551-сон қарори билан тасдиқланган Чора-тадбирлар дастурининг 8-бандида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларида ҳар ҳафталик ҳуқуқий таълим бўйича ўқув соатларини жорий этиш ва мунтазам равишда ўтказиб борилишини ташкил этиш, бунда жумладан янги қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари мазмун-моҳиятини ходимларга батафсил тушунтириб бориш белгиланган.

Юқоридаги қарор ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг        26 февраль куни Дин ишлари бўйича қўмита мажлислар залида ходимларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларга янги қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини тушунтириш мақсадида қўмита ходимлари учун ўқув семинари бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-599-сон Қонунига мувофиқ янги таҳрирда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексида қоидалари билан таништириш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси масъул ходими Пошанов Айдос  иштирок этди.

Ўқув семинари давомида маърузачи томонидан янги таҳрирда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси қоидалари тушунтирилди. Тадбир сўнгида ходимлар томонидан берилган саволларга батафсил жавоблар берилди.

Дин ишлари бўйича қўмита матбуот хизмати