“Энг маърифатли имом – 2019” кўрик-танлови бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 12 декабрь куни пойтахтимиздаги “Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф” мажумасида Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан ҳар йили анъанавий равишда ўтказиб келинаётган “Энг маърифатли имом” кўрик-танловининг якуний босқичи бўлиб ўтди.

Такидлаш керакки, танловдан кўзланган асосий мақсад бугунги кун талабларига жавоб берадиган, илмий салоҳиятга эга, ташаббускор, илғор фикрли, замонавий ахборот технологияларидан фойдалана оладиган ва кенг халқ оммасига ўз фикрини етказиш қобилиятига эга бўлган энг иқтидорли, фаол имомларни аниқлаш ва қўллаб-қувватлашдир.

Шу кунга қадар, танлов уч босқичда ўтказилди: туман-шаҳар, вилоят ва Республика.

Бугун бўлиб ўтган танловнинг ҳал қилувчи - Республика босқичида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоят босқичи ғолиблари иштирок этдилар.

Иштирокчиларнинг Қуръони карим қироати ва тафсири, Ақоид, Фиқҳ илми, ижтимоий-маънавий йўналишдаги билимлари ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳолаб борилди. Шунингдек, улар йил давомида амалга оширилган ишлари, ОАВдаги иштироки, тарғибот тадбирлари бўйича тақдимот қилдилар.

Якуний натижаларга кўра қуйидаги иштирокчилар юқори ўринларни қўлга киритдилар:

1-ўрин - Тошкент шаҳри “Доруссалом” жоме масжиди имом-хатиби Муҳаммадраҳим Абдуқодиров;

2-ўрин - Тошкент вилояти “Абдулқодир Махсум” жоме масжиди имом-хатиби Абдулбосит Нусратуллаев;

3-ўрин - Фарғона вилояти “Саид Жалолхон тўра” жоме масжиди имом-хатиби Юнусхон Мамарасулов ва Хоразм вилояти “Мискин бобо” жоме масжиди имом-хатиби Қўзибой Машарипов

Шунингдек, йил давомида фаол хизмат кўрсатган, фидоий ва ўз ишида намуна кўрсатган имомлар қуйидаги йўналишларда тақдирландилар:

“Энг кўп обуна уюштирган имом” – Андижон вилояти Асака тумани “Холид ибн Валид” жоме масжиди имом-хатиби Парпиев Шаҳобиддин;

“Энг кўп мақола чоп этган имом” – Тошкент вилояти “Собиржон ота” жоме масжиди имом-хатиби Эрназапов Суннатуллоҳ;

“Энг обод масжид” – Жиззах вилояти Жиззах шаҳри “Хўжа Нуриддин ҳожи” жоме масжиди;

“Энг интизомли имом” – Навоий вилояти “Оқтош” жоме масжиди имом-хатиби Эргашев Дилшод;

“Энг фаол имом” – Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз тумани “Ҳазрати Имом” жоме масжиди имом-хатиби Мухторов Фазлиддин

Ғолиб ва совриндорларга танловнинг махсус дипломи ва статуеткалари ҳамда “Вақф” хайрия жамоат фондининг қимматбаҳо совғалари ва пул мукофотлари топширилди.

Дин ишлари бўйича қўмита матбуот хизмати

Кабул кунлари

Пайшанба 15:00 дан 17:00 гача

Ишонч телефон

+99871 200-58-88

Регламент


Ягона ишонч телефони кун тартиби: Душанба-Жума 9:00 дан 18:00 гача

Архив

Воқеалар

Ду Се Чо Па Жм Шн Як