Барчамизга маълум, жорий йилнинг  22 декабрь куни - Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва маҳаллий кенгашлар депутатлари сайлови куни деб белгиланди. Худди шу кундан сайлов компанияси бошланиши эълон қилинди ва сайловни ўтказиш бўйича асосий тадбирлар дастури тасдиқланганлиги маълум.

Нукус шаҳри Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний ўрта махсус ислом билим юрти мажлислар залида тарғибот ойлиги доирасида 8-декабр Ўзбекистон Республикаси Давлат Конситуцияси қабул қилинган кун муносабати билан “Конституция - бахтимиз пойдевори” ва 22 декабр куни бўлиб ўтадиган сайловларнинг мазмун-моҳиятини талабаларга тушунтириш мақсадида “Сайловлар – демократия тамойили” мавзуларида тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда muslim.uz сайти. 

Тадбирда давлат ва жамоат ташкилотлари, сиёсий партиялар вакиллари ҳамда билим юрти ўқитувчилари, талабалари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Тадбир сўнгида талабаларни қизиқтирган саволларига жавоб берилди.

Дин ишлари бўйича қўмита матбуот хизмати