Муҳаммад аш-Шаҳҳот ал-Жиндий Самарқандга ташриф буюрди

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, Қозоғистондаги “Нур-муборак” Миср ислом маданияти университети ректори Муҳаммад аш-Шаҳҳот ал-Жиндий амалий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турибди.

Бугун ректор Муҳаммад аш-Шаҳҳот ал-Жиндий жаноблари Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Ҳадис илми мактабида бўлиб, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Ҳадис илми мактаби талабалари ва илмий доиралар вакиллари билан давра суҳбати ўтказди, дея хабар бермоқда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази матбуот хизмати. Тадбирда Ҳадис илми мактаби ректори О.Юсупов сўзга чиқиб, Ҳадис илми мактаби бевосита муҳтарам Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг 2018 йил 16 апрелдаги ПФ- 5416-сон Фармонига асосан ислом дини ва ҳадис илми ривожига беқиёс ҳисса қўшган буюк аждодларимизнинг бой меросини чуқур ўрганиш, улар томонидан асос солган ҳадис мактаблари фаолиятини қайта тиклаш ва ривожлантириш, улар қолдирган бой илмий меросни ўрганиш, тадқиқ қилиш орқали халқимиз ва кенг жамоатчиликка етказиш ва тарғиб қилиш, хусусан ҳадис ва унга доир илмларни чуқур ўзлаштирган етук мутахассисларни тайёрлаш мақсадида ташкил этилганлиги ҳақида тўхталиб ўтди.
Шунингдек, йиғилиш давомида маърифий ислом дини, ҳадисшуносликнинг тарихи, ўзига хос жиҳатлари ва моҳияти хусусида ҳам сўз борди.

Дин ишлари бўйича қўмита матбуот хизмати

 

Кабул кунлари

Пайшанба 15:00 дан 17:00 гача

Ишонч телефон

+99871 239-24-68

Регламент


Ягона телефон

+99871 200-58-88

Регламент


Ягона ишонч телефони кун тартиби: Душанба-Жума 9:00 дан 18:00 гача

Архив

Воқеалар

Ду Се Чо Па Жм Шн Як