Ўзбекистон - дунёдаги энг хавфсиз давлатлардан бири - Global Terrorism Index

Буюк Британиянинг иқтисодиёт ва тинчлик институти таҳлилчилари томонидан Global Terrorism Index — 2019 рейтинги эълон қилинди. Унга кўра, Ўзбекистон ўтган йилдагига нисбатан бу борадаги позициясини учта пунктга яхшилаб, дунёдаги энг хавфсиз давлатлар қаторидаги ўрнини янада мустаҳкамлаб олди.

Рейтингга 160 та мамлакат киритилган. Улар терроризм хавфи даражалари бўйича жойлаштирилиб чиқилган. Унда Ўзбекистон 135-поғонадан жой олди. Экспертлар республикада терроризм таҳдидини 0,019 балл этиб белгилаган. Ўтан йил мамлакатимиз мазкур рўйхатда 132-ўринда эди.

Ўз навбатида Туркманистон ва Беларусь(ҳар иккаласи 138-ўринни бўлашиб олган) ҳам хавфсиз давлатлар сифатида эътироф этилган.

Эстония ва Молдова(123), Латвия(117), Литва(107), Озарбайжон(103), Арманистон(94), Грузия(90), Қирғизистон(87), Қозоғистон(85), Тожикистон(50) ҳам рейтингга киритилган.

Россия ушбу рўйхатда 37-ўринда қайд этилган. Ушбу мамлакатда терроризм таҳдиди 4,9 балл атрофида баҳоланган. Аммо РФ ўтган йилдагига нисбатан ўз позициясини учта пунктга яхшилаб олган.

Собиқ иттифоқ ҳудудида энг хавфли кўрсаткич Украинага тегишли бўлган. Ушбу давлат рўйхатдаги поғонасини учта позицияга яхшилаб олган бўлса-да, 5,547 балл билан 24-ўринда кетяпти.

Манба: xs.uz

Дин ишлари бўйича қўмита матбуот хизмати

Кабул кунлари

Пайшанба 15:00 дан 17:00 гача

Ишонч телефон

+99871 239-24-68

Регламент


Ягона телефон

+99871 200-58-88

Регламент


Ягона ишонч телефони кун тартиби: Душанба-Жума 9:00 дан 18:00 гача

Архив

Воқеалар

Ду Се Чо Па Жм Шн Як