Жорий йил 24 ноябрь куни Дин ишлари бўйича қўмита раиси Абдуғофур Аҳмедов ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов Андижон вилоятига сафар қилишди. Ташрифдан кўзланган мақсад вилоятда диний-маърифий соҳада олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишиш, имом-хатиблар билан учрашиб, уларни қийнаётган масалалар юзасидан фикр алмашиш, муаммо ва таклифларни тинглаш, ўз навбатида, амалга оширилган ишларни кўздан кечириш ҳисобланади.
Бугун, 24 ноябрь куни Андижон вилояти вакиллиги биносида вилоят имом-хатиблари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Ушбу йиғилишда тизимда олиб борилаётган ишлар таҳлил қилиниб, мавжуд муаммолар тингланди, ечими бўйича аниқ таклифлар берилди.
Йиғилишда ташкилий масала ҳам кўрилди. Мирзамақсуд Алимов Андижон вилояти бош имом-хатиби этиб тайинланди.
Ўз навбатида, вилоят бош имом-хатиби М.Алимов сўзга чиқиб,  билдирилган ишонч учун алоҳида миннатдорлик билдирди. Ўзига топширилган масъулиятли вазифани сидқидилдан бажаришини айтиб ўтди.

Дин ишлари бўйича қўмита матбуот хизмати