Жорий йил 21 ноябрь куни Дин ишлари бўйича қўмита раиси Абдуғофур Аҳмедов ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов Сурхондарё вилоятига қилган сафарини якунлаб, диний-маърифий соҳада олиб борилаётган ишлар билан танишиш, имом-хатиблар билан учрашиш мақсадида Қашқадарё вилоятига ташриф буюрдилар.

21 ноябрь куни Қарши шаҳридаги "Маданият саройи"да масжид имом-хатиблари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Ушбу йиғилишда буюк аждодларимиз Имом Бухорий, Имом Термизий, Абу Мўъин ан-Насафий боболаримизнинг ҳаёти ва асарларини чуқур ўрганиш, ёш авлодга тушунарли, равон, содда тилда етказиш, имом-хатибларнинг билимларини янада ошириш бўйича керакли кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Шунингдек, йиғилишда тизимда олиб борилаётган ишлар таҳлил қилинди, мавжуд муаммолар тингланди, ечими бўйича аниқ таклифлар берилди.

Шу куни Дин ишлари бўйича қўмита раиси А.Аҳмедов “Меҳр-1” ва “Меҳр-2” инсонпарварлик операцияси доирасида Яқин Шарқдан юртимизга қайтарилган фуқароларнинг хонадонларига ташриф буюриб, уларнинг ҳолидан хабар олди, муаммолари тингланди ва эҳтиёжмандларга моддий ёрдамлар кўрсатилди.

 

Дин ишлари бўйича қўмита

Матбуот хизмати