Диний бағрикенглик – тинчлик ва миллатлараро тотувлик гарови

19 ноябрь куни Ўзбекистон халқаро ислом академиясида  “Диний бағрикенглик – тинчлик ва миллатлараро тотувлик гарови” мавзусида илмий-амалий конференция бўлиб ўтди. Мазкур конференция Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ҳамда Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳамкорлигида ташкил этилди.

Конференцияда республикамизда фаолият юритаётган бир қатор давлат ва жамоат ташкилотлари,  диний конфессия ва миллий маданий марказлар вакиллари иштирок этишди.

Шунингдек, анжуманда Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари М.Комилов иштирок этди ва нутқ сўзлади.

Конференциядаги маърузаларда юртимиздаги виждон эркинлигининг таъминлангани ҳамда динлараро ва миллатлараро тотувлик, ўзаро ҳамжиҳатлик ҳамда тинчлик ва осойишталикнинг гарови айнан ана шу тамойилларга бевосита боғлиқлиги алоҳида таъкидланди. Анжуман иштирокчилари Ўзбекистон ана шу улуғ қадриятни асрлар оша асраб-авайлаб, амалда қўллаб келаётганлигини эътироф этишди.

 

Дин ишлари бўйича қўмита матбуот хизмати

Кабул кунлари

Пайшанба 15:00 дан 17:00 гача

Ишонч телефон

+99871 200-58-88

Регламент


Ягона ишонч телефони кун тартиби: Душанба-Жума 9:00 дан 18:00 гача

Архив

Воқеалар

Ду Се Чо Па Жм Шн Як