Аввал хабар берганимиздек, шу кунларда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ташаббуси билан вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, йирик корхона ва ташкилотларнинг марказий аппарати ходимлари ўртасида футбол бўйича “Бош вазир кубоги” мусобақаси ўтказилмоқда.

“Бунёдкор” футбол академияси машғулот майдонида бўлиб ўтаётган футбол мусобақаларида, бугун, Дин ишлари бўйича қўмита Маданият вазирлиги жамоасини2-1 ҳисобида енгиб, 1/8 финалга йўл олди.

КескинвамуросасизўтганўйиндаҚўмитажамоасиаъзоларикўплабхавфливазиятларниюзагакелтирди. Дастлаб, рақиб жамоаси ҳисобни очган бўлса, орадан кўп ўтмай Қўмита жамоаси ўзининг тактик ҳужумлари ва кучли иродаси эвазига ҳисобни тенглаштирди. Гол муаллифи – Шуҳратбек Маннабов.

Беллашувнинг иккинчи бўлими ҳам кутилганидек жамоаларнинг қизғин баҳсига бой бўлди. Бўлимнинг ўрталарида жамоамиз яққол устунликни қўлга олиб, кетма-кет рақиблар дарвозасига аниқ зарбалар йўллади. Натижада, жамоамиз ярим ҳимоячиси АзизбекЮлдашевнинг узоқдан йўллаган зарбаси рақиб дарвозасининг тўридан жой олди.

Эслатиб ўтамиз, 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган кейинги босқичда жамоамиз Қишлоқ хўжалиги вазирлиги жамоаси билан беллашади.

Жамоамизга кейинги ўйинда омад ва зафар тилаймиз!

Олға йигитлар!

 

Дин ишлари бўйича қўмита

Матбуот хизмати

@dinqumita  | religions.uz